UZ

Сўнгги янгиликлар

07:42Туркия Суперлигаси. «Кайсериспор» Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда дуранг қайд этилди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  10 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  4 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  11

Артета – АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи Янгиликлар

Артета – АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Англия Премьер-лигасида январь ойининг энг яхши мураббийи, деб топилди.

Янги йилнинг биринчи ойида Артета бошқарувида "Арсенал" учта ўйинда 7 очко тўплади. "Тўпчилар" 2003/04 йилги мавсумдан кейин илк бор чемпионлик учун курашаётган жорий мавсумда ушбу уч учрашув титул учун даъвогарларга қарши кечди.



"Тўпчилар"нинг мағлубиятсиз серияси 13 та ўйинга етди. Бу сўнгги 5 йилликдаги энг яхши натижа.

Испаниялик мутахассис ушбу совринни Пеп Гвардиоладан кейин қаторасига икки ой ўзиники қилган биринчи мураббийга айланмоқда. Бу жорий мавсумдаги учинчи ва умумий ҳисобдаги бешинчи соврин бўлди. Бир мавсумда энг кўп энг яхши мураббий бўлиб рекорд қўйиш эса Юрген Клоппга насиб этган. Унда битта мавсумда қўлга киритилган 5 та соврин мавжуд. Артета бошқарувидаги жамоа шундай ўйнашда давом этса, ушбу натижа такрорланиши ёки яхшиланиши ҳам мумкин.

40 ёшли мутахассис энг яхши мураббий бўлиш йўлида Стив Купер, Роберто Де Дзерби, Унаи Эмери ва Томас Франкни ортда қолдирди. Натижалар мухлислар ва экспертларнинг овоз бериш натижалари қўшилган ҳолда ҳисобланди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика