UZ

Сўнгги янгиликлар

15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  12 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  8 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  2 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  12 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  6 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  11 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  5 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  30 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  4 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  15 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2

"Арсенал"нинг ёзги трансфер режаси маълум бўлди Янгиликлар

"Арсенал"нинг ёзги трансфер режаси маълум бўлди

Лондон клуби ёзда энг камида 4 нафар янги футболчи билан шартнома тузади.

"Арсенал" келаётган трансфер олди-бердилари даврида таркибини анчагина яхшилаб олишга умид қилмоқда.

Клуб Чемпионлар Лигасида иштироки билан эҳтимолий даромад ҳисобига камида 4 нафар футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Микель Артета жамоани икки марказий ярим ҳимоячи, вингер ва чап қанот ҳимоячиси билан кучайтириш ниятида.

Баъзи харидлар айрим ўйинчиларнинг сотилиши ҳисобига молиялаштирилиши мумкин. Келишувлардан бири Киран Тирнини ўз ичига олиши мумкин. "Кристал Пэлас"да ижара асосида тўп тепаётган Альберт-Мбойо Локонга ва "Марсел"да ўйнаётган Нуну Таравеш ҳам сотилиши эҳтимоли бор.

"Тўпчилар" "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Деклан Райс учун курашда "Челси"дан ўзиб кетишларига ишончи комил, футболчининг трансфер нархи 80 млн фунтни ташкил қилади. Шу билан бирга, клуб "Брайтон" ярим ҳимоячиси Мойсес Кайседога эътиборини қаратади.

"Арсенал" келаси мавсумда жамоа Чемпионлар Лигаси талабларига жавоб берадиган таркибга эга бўлиши керак, деб ҳисобламоқда.

Инглиз клуби ёзда ушбу мавсумда жароҳатлар туфайли жуда кам ўйнаган Эмиль Смит-Роунинг келажаги борасида қарор қабул қилиши керак, Шунингдек, Киллиан Мбаппедан кейин Лига 1'да тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринда бораётган "Ренн" футболчиси Фоларин Балогун масаласида ҳам бир қарорга келиши керак. Балогун ҳужум чизиғида учинчи вариант бўлиш учун Лондонга қайтишни истамаса керак.

"Арсенал" Гранит Жака билан келишув муддатини узайтириш масаласини ҳам ҳал қилиши лозим. Унинг амалдаги битими 2024 йил ёзига қадар кучда бўлади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика