
Баҳс бугун тунда "Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтади.
Арда Туран сафга қайтган, Херард Пикедан дисквалификация бор, Рафинья Алькантара ва Сандро Рамирес эса жароҳат туфайли ўйинда иштирок эта олмайди. Хорди Масип, Дуглас ва Адриано мураббий қарорига кўра қайдномага киритилмади.
"Барселона" таркиби: Браво, тер Штеген, Ракитич, Бускетс, Д. Алвес, Туран, Иньеста, Суарес, Месси, Неймар, Маскерано, Бартра, Мунир, Альба, С. Роберто, А. Видаль, Вермален, Матьё.