"Арсенал" ярим ҳимоячисига янги шартнома таклиф қилади

Alisher
13 фев 2020, 14:33
Лондоннинг "Арсенал" клуби раҳбарияти 20 ёшли франциялик ярим ҳимоячи Маттео Гендузига янги шартнома таклиф қилади.

Франциялик футболчининг "тўпчилар" билан тузган шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган, аммо клуб битимни янада узайтиришни хоҳламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гендузи 2018 йилдан бери Лондон жамоасида ўйнамоқда. Бунга қадар эса Франциянинг "Лорьян" жамоасида ҳаракат қилган.

Маттео жорий мавсум АПЛда 21та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Football London

Сўнгги янгиликлар

Барча ›