"Арсенал" ва "Манчестер Сити" собиқ футболчиси "Кан" бош мураббийи этиб тайинланди
30 дек 2025 12:57
Янгиликлар
"Арсенал" ва "Манчестер Сити" собиқ футболчиси "Кан" бош мураббийи этиб тайинланди
Франциянинг "Кан" жамоаси Гаэль Клишини жамоанинг янги бош мураббийига айланганини расман эълон қилди.
40 ёшли мутахассис ушбу лавозимда клуб билан ҳамкорликни тўхтатган Максим Д'Орнанони алмаштирди.
Қайд этилишича, Клиши учун бу мустақил равишда бош мураббий сифатидаги илк тажриба ҳисобланади. Бунгача у Франция ёшлар терма жамоасида мураббий ёрдамчиси бўлган, шунингдек, Олимпиадада Франция олимпия жамоаси мураббийлар штабида Тьерри Анрига ассистентлик қилган.
Айни пайтда "Кан" Франция чемпионатининг куч жиҳатидан учинчи дивизионида 23 очко билан 10-ўринни эгаллаб турибди. Навбатдаги ўйинда жамоа 16 январь куни "Конкарно"га қарши майдонга тушади.
Маълумот ўрнида, "Кан"нинг 80% акцияси "Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппега тегишли.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар