

"Eurosport" хабарига кўра, "канонирлар" хавбек Рияд Махрез ва вингер Рахим Стерлинг трансфери борасида "Сити"га мурожаат қилди.
Қайд этилишича, футболчиларнинг ўзлари "Манчестер Сити"дан кетиш истагида эмаслар.
Махрез якунланган мавсумда 48 ўйин ўтказиб, 14 та гол урди ва 9 та голли узатмани намойиш қилди. Стерлинг эса 49 ўйинда қатнашиб, 14 та гол урди ва 10 та голга ассистентлик қилди.



