UZ

Сўнгги янгиликлар

"Арсенал" собиқ футболчиси Фоден ва Грилишга маслаҳат берди Янгиликлар

"Арсенал" собиқ футболчиси Фоден ва Грилишга маслаҳат берди

Жермейн Пеннант "Манчестер Сити" футболчиларига мурожаат қилди.

1999 йилдан 2005 йилгача "канонирлар" сафида ўйнаган 39 ёшли Жермейн Пеннант Филипп Фоден ва Жек Грилишни таътил пайтида маълум қоидаларга амал қилишга чақирди.

"Омма эътиборида бўлганингизда, ақллироқ бўлишингиз керак. Улар бу ҳақда ўйлаб кўришлари, огоҳ бўлишлари, жамоатчиликнинг муносабати қандай бўлишидан хабардор бўлишлари керак. Сарлавҳалар уларнинг обрўсига қандай таъсир қилишини англаш жуда муҳим.

Агар улар энг юқори даражада бўлишни хоҳласалар, профессионал бўлишлари лозим. Муаммо кўзга ташланяпти. Энди улар ҳеч қандай ёмон иш қилишмаса ҳам, мастлик ёки шунга ўхшаш нарсаларни даъво қиладиган баъзи гувоҳлар топилади.

Хулоса шуки, улар мавсум давомида ажойиб формада бўлишлари керак, аммо агар улар мавсум олдидан ортиқча вазн тўплашса, бу шунчаки аҳмоқлик. Агар сиз қораланган бўлсангиз, унда одамлар ва оммавий ахборот воситалари ҳамма нарсага ишонишади", – деди Пеннант.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика