

Англия терма жамоаси аъзосининг "қизил иблислар" билан шартномаси 2023 йилда якун топади. МЮда ушбу битим муддатини яна бир йилга узайтириш имконияти мавжуд.
"Тўпчилар" айнан манкунианларнинг футболчи борасида қандай қарорга келишини кузатиб турибди. Имконият туғилган тақдирда улар ҳужумчини ўз томонларига оғдиришга уриниб кўрадилар.
Ўтган 2021/22 йилги мавсумда 25 та ўйинда қатнашиб, 4 тагина тўп киритган Рэшфорд ушбу мавсумда 7 та ўйинда 3 та гол уриб бўлди.



