"Арсенал" Ўзил билан шартномани бекор қилмоқчи. Месут бўш келмаяпти
09 окт 2020 23:51
Янгиликлар
"Арсенал" Ўзил билан шартномани бекор қилмоқчи. Месут бўш келмаяпти
Лондоннинг "Арсенал" клуби раҳбарияти Месут Ўзил билан ҳамкорликни тўхтатмоқчи.
Германия терма жамоасининг собиқ футболчиси билан шартномани бекор қилиш борасида музокара ўтказилмоқда. Ҳозирча томонлар келиша олишмади.
Ўзил ҳафтасига 350 минг фунт маош олади. У амалдаги шартнома бўйича 2021 йилнинг ёзига қадар олиши керак бўлган маблағ – 13 миллион фунт тўланишини истаяпти.
Месут март ойининг бошидан буён майдонга тушмади. Клуб уни Европа Лигасининг гуруҳ босқичи учун якуний қайдномага ҳам киритмаган.
Фикрлар