

"London Evening Standard" нашри хабарига кўра, "канонирлар" футболчини ижарага бериб, у ерда ўйин амалиётига эга бўлишини режалаштирмоқда. 19 ёшли бразилиялик жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида бор-йўғи 1 та ўйинда қатнашди.
Маркиньос (суратда ўнгдан биринчи) ёзги трансфер ойнасида "Сан-Паулу"дан Лондон клубига ўтди. Битим 3,5 миллион еврони ташкил қилди. Футболчи ва "канонирлар" ўртасида 2026/2027 йилги мавсум охиригача ҳисобланган узоқ муддатли меҳнат шартномаси имзоланди.



