"Арсенал" футболчиси жамоадан кетишга яқин
27 дек 2019 14:31
Янгиликлар
"Арсенал" футболчиси жамоадан кетишга яқин
"Арсенал" ўйинчиси Гранит Жаканинг агенти Хосе Ногейра швейцариялик футболчининг "Герта"га ўтиши борасида иш олиб бормоқда.
- Биз "Герта" билан ҳамма тафсилотларни келишиб олдик ва Гранит у ерда ўйнашни хоҳламоқда. Биз бу ҳақда "Арсенал"ни ва бош мураббий Микель Артетани хабардор қилдик.
"Арсенал" "Герта" билан тузилган барча келишувлардан хабари бор. Фақатгина трансфер нархини келишишгина қолди", - дейди агент.
"Герта" Жака учун 25 миллион евро таклиф қилган. Хабар қилинишича, "Арсенал" устози Микель Артета уни жамоада қолдирмоқчи эканлигини, аммо шахсий суҳбатда уни ёзги трансферлар ойнасида ушлаб турмаслигини айтгандан сўнг Жаканинг жаҳли чиққан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар