"Арсенал" футболчиси фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин

Aslanov Jasurbek
19 май 2018, 18:41
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Жек Уилшир ПСЖга ўтиши мумкин.

Париж клубига 26 ёшли футболчи хизмати таклиф этилди. Хавбекнинг "тўпчилар" билан шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади, уни узайтириш бўйича музокаралар охири берк кўчага кириб қолган. Демак, ПСЖ футболчини текинга олиши мумкин ва улар молиявий фэйр-плей муаммоларидан қутилиб қолишади.

Эслатиб ўтамиз, Уилшир ЖЧ-2018 учун Англия терма жамоаси таркибига киритилмади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo