«Арсенал» «Челси»га Чех учун 10,9 миллион фунт тўлайди

Narzulla Saydullayev
24 июн 2015, 07:37
«Арсенал» «Челси» билан Петр Чехнинг трансфери борасида келишиб олди, деб хабар бермоқда Sky Sports нашри.
«Канонирлар» чехиялик дарвозабон учун 10,9 миллион фунт тўлашади.

Трансфер расман эълон қилинишига оз вақт қолди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Чех «Арсенал»да ҳафтасига 100 минг фунт олиши ҳақида маълумот чиққанди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru