UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14

"Арсенал" бош мураббийлиги учун янги номзод Янгиликлар

"Арсенал" бош мураббийлиги учун янги номзод

"Вулверхемптон" бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту "Арсенал"да ишлаш учун курашда янги фаворит деб ҳисобланмоқда.

Олдинроқ, "Ювентус" собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегри, "Манчестер Сити"даги ёрдамчи мураббий Микел Артета ва яқинда "Тоттенхем"дан кетган Маурисио Почеттино "тўпчилар"нинг навбатдаги бош мураббийи бўлиш учун энг яхши имкониятга эга эдилар. 

Унаи Эмерининг "Арсенал" бош мураббийи лавозимидан озод қилиниши ҳақидаги миш-мишлар оммавий ахборот воситаларида доимий равишда тарқалмоқда. Премьер-лигадаги сўнгги ўйинида жамоа "Саутгемптон"ни юта олмади (2:2) ва 13 турдан сўнг 18 очко билан турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди.

Шу билан бирга Нуну бошчилигидаги "Вулверхемптон" кетма-кет 8 учрашувда мағлубиятга учрамай, 19 очко билан Премьер-лигада 5-ўринни эгаллаб турибди.

45 ёшли португалиялик мутахассис "Вулверхемптон"ни 2017 йилдан бери бошқариб келмоқда.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика