"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин
22 июн 00:03
Янгиликлар
"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин
Матбуот "Реал" ҳужумчиси Родригони Лондоннинг "Арсенал" клуби билан боғлашда давом этмоқда.
"Тўпчилар" ҳужумни кучайтирмоқчи ва бир неча позицияда олдинда ўйнай оладиган Родриго Микел Артетага жуда ёқмоқда.
"Реал" Родриго учун тахминан 75 миллион евро талаб қилади. "Арсенал" бундай пулни тўлашга тайёр, аммо трансферга иш ҳақи тўсиқ бўлиши мумкин.
Манбага кўра, лондонликлар 24 ёшли бразилиялик ҳужумчига бир мавсум учун 12 миллион евро тўлашга тайёр эмас.
Родриго ўтган мавсумда 52 ўйинда 14 гол ва 11 голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар