

Микель Артета жамоаси барча турнирлардаги ғалабасиз сериясини 4 ўйинга етказди. Жамоа шуларнинг 3тасида мағлуб бўлган. "Канонирлар"нинг сўнгги ғалабаси 26 декабрь куни "Норвич"га (5:0) қарши ўйинда кузатилганди. Шундан кейинги 4 баҳснинг барчаси 2022 йили ўтказилди ва унда "Арсенал"нинг ғалабаси кузатилгани йўқ.
"Арсенал"нинг навбатдаги ўйини 23 январь куни АПЛ доирасида "Бернли"га қарши бўлиб ўтади.



