
"Эртага ажойиб футбол намойиш этиш учун бутун эътиборимизни қаратганмиз. Ўтган йилги тажриба - жуда муҳим омил. Ўтган сафар бу ерда ғалаба қозонганимиз, бу сафар ўз кучимизга ишониб ҳаракат қилишимизга ёрдам беради.
Жамоам анча савияли ва олдига юқори мақсадларни қўйган. Энг яхши ўйинимизни намойиш эта олсак, барча мақсадларимизга эришишга қодирмиз. Ўйин аввалидаёқ гол уриб олсак, бу жуда катта устунлик тақдим этиши мумкин. Умуман олганда, кечроқ гол урсак ҳам бўлаверади.
Бундай мувоффақият, мавсумнинг қолган қисми учун барқарорлик тақдим этиши мумкин", деди Венгер.