Арсен Венгер: «Бавария» одатдагидек ташаббусга эга бўлади»

Narzulla Saydullayev
15 фев 2017, 09:10
«Арсенал» устози Арсен Венгер ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги «Бавария»га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.

«Бавария» билан олдинги ўйинларни унутиш керак. Деярли ҳар йили уларга қарши ўйнаймиз, рақибнинг асосий мақсади ЕЧЛни ютиш. Иккинчи ўйин уйимизда бўлиши устунлик бағишлайди, аммо биринчи баҳсда ёмон ўйнасак бу устунлик йўққа чиқади.

«Бавария»дан доимгидек ташаббусга эга бўлишини кутаяпман. Улар тўп билан кўп муомала қилишади. Яхши ўйин ўтказишимиз керак.

Дарвозани Оспина қўриқлайди. Унинг маҳорати туфайли плей-оффга чиқдик», – дейди Венгер.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›