UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  12 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  141 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

"Арилар" "аристократлар"ни "чақиб" оладими, "Сити" бу сафар кимга голлар ёмғири ёғдиради? АПЛ превьюси Янгиликлар

"Арилар" "аристократлар"ни "чақиб" оладими, "Сити" бу сафар кимга голлар ёмғири ёғдиради? АПЛ превьюси

Теглар :  ПревьюАПЛ
Кеча тунда Англияда миллий чемпионат ўйинларининг 9-турига старт берилди.

Турнинг дастлабки баҳсида "Вест Хэм" ўз майдонида "Брайтон"дан 0:3 ҳисобида енгилди. Бугун эса АПЛда еттита ўйин ўтказилади. Қуйида ана шу учрашувларга бағишланган превьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

АПЛ, 9-тур

"Челси" – "Уотфорд"

21.10.2017, 16:30

"Стэмфорд Бридж"

Бош ҳакам: Жонатан Мосс (Йоркшир)

Англиянинг амалдаги чемпионлари кетма-кет учта ўйинда ғалаба қозона олмасликлари мумкин. АПЛ охирги турида ўша кунгача битта ҳам гол урмаган "Кристал Пэлас"га сафарда ютқазиб қўйган Конте шогирдлари ҳафта ўртасида ЕЧЛ доирасида "Рома" билан дуранг (3:3) ўйнашди. "Аристократлар" жорий мавсум ўйинларни бир хил темпда ўтказа олишмаяпти.

"Уотфорд" эса 3 турдан бери мағлуб бўлмаяпти ва ана шу беллашувларда 7 очко жамғарди. Чемпионатнинг сўнгги турида "асаларилар" "Арсенал"ни 2:1 ҳисобида енгишди ва турнир жадвалида 4-ўринга жойлашишди. Айни пайтда "Уотфорд" жадвалда "Челси"дан тепади. Марку Силва ажойиб жамоа йиға олганини кўрсатмоқда.



"Хаддерсфилд" – "Манчестер Юнайтед"

21.10.2017, 19:00

"Гэлфарм"

Бош ҳакам: Ли Мэйсон (Болтон)

"Хаддерсфилд" чемпионатни супер старт билан бошлаган эди. Лекин, кейинчалик жамоа ўз жойига қайта бошлади. Яъни, дебютант 7 ўйиндан бери ғалаба нималигини билмаяпти.

"Манчестер Юнайтед" ўтган турда "Ливерпуль" билан сафарда 0:0 ҳисобини қайд этди, ўйин жиҳатидан манкунианликлар ҳимоявий услубни қўллашди. Энди мухлислар улардан ҳужумкор футбол кутишади, Моуриньо буни яхши тушунади ва "қизил иблислар"ни ҳужумкор тактика асосида тайёрлашини кутиш мумкин. Ҳамшаҳарлари билан тўплар орасидаги фарқни камайтириш учун ҳам МЮ кўпроқ гол уришга уриниши мумкин.



"Суонси" – "Лестер"

21.10.2017, 19:00

"Либерти стэдиум"

Бош ҳакам: Майкл Оливер (Нортумберленд)

"Суонси" ўтган тур ўз майдонида "Хаддерсфилд"ни мағлуб этди (2:0) ва уйдаги учта мағлубиятдан кейин илк очколарини қўлга киритди. Бу ғалаба "оққушлар"га қўшимча куч бағишлаши мумкин.

Шекспирсиз қолган "Лестер"ни бугун ким майдонга бошлаб тушиши номаълум. Айни пайтда жамоани Крэйг Шекспирнинг ёрдамчиси Майкл Апплетон шуғуллантирмоқда ва айнан у майдонда ҳам "бошқарувчи" вазифасини ўтаб турса керак.



"Сток Сити" – "Борнмут"

21.10.2017, 19:00

"Британниа"

Бош ҳакам: Ли Проберт (Уилтшир)

"Сток Сити" жорий мавсум "Арсенал"ни мағлуб этишга ва МЮ билан дуранг ўйнашга улгурди. Кучли жамоалар билан яхши ўйнаётган Марк Хьюз шогирдлари қолган клублар билан муаммога дуч келишмоқда.

"Борнмут" ҳозиргача сафарда очко жамғаргани йўқ. Жамоада ҳимоя ва ҳужум анча бўш ҳаракат қилмоқда. "Борнмут" иштирокидаги ягона эсда қоларли беллашув "Манчестер Сити"га қарши 2-тури ўйини бўлиб турибди. Ўшанда Гвардиола шогирдлари асосий вақтга қўшиб берилган сўнгги дақиқада Рахим Стерлинг киритган гол эвазига бир амаллаб ғалаба қозонишган эди.



"Ньюкасл" – "Кристал Пэлас"

21.10.2017, 19:00

"Сент-Жеймс Парк"

Бош ҳакам: Стюарт Атвелл (Нунатон)

АПЛга қайтган "Ньюкасл" охирги 6та ўйиндан фақат биттасини ютқазди. Ўтган турда улар "Саутгемптон" билан дуранг ўйнашди. Шу ҳафтада клуб сотувга қўйилгани ҳақида хабарлар чиқди. Бу нарса жамоа ўйинига қанчалик таъсир қилишини бугун билиб оламиз.

Премьер-лигада очко олиш у ёқда турсин, ҳатто гол ура олмай келаётган "Кристал Пэлас" ўтган турда гол ҳам урди, очко ҳам олди. Олганда ҳам мамлакатнинг амалдаги чемпионини мағлуб этган ҳолда. Рой Хожсон жамоаси ўзига келдими ёки ўша ғалаба битта ўйинлик эйфория самарасими, буни бугун гувоҳи бўламиз.



"Манчестер Сити" – "Бернли"

21.10.2017, 19:00

"Этихад стэдиум"

Бош ҳакам: Роджер Ист (Уилтшир)

Сўнгги пайтларда йўлидан чиққан жамоага голлар ёмғирини ёғдираётган "Манчестер Сити"ни бу сафарги ўлжаси "Бернли" бўладими? Ёки бу йил сафарда жуда яхши натижалар қайд этаётган Шон Дайч шогирдлари "Сити"ни тўхтатиб қола олишадими? Гвардиола жамоаси бу қарама-қаршиликда яққол фаворит, лекин "Бернли" ҳам осон таслим бўлмаса керак. Гол уришдан тўхтамаётган "шаҳарликлар"ни кимдир бир кун тўхтатади. Балки, ўша "қаҳрамон" "Бернли" бўлар.

Мавсумни ёмон бошламаган меҳмонлардан бугун кўпчилик жуда кучли рақибга қарши муносиб қаршилик кутмоқда.



"Саутгемптон" – "Вест Бромвич"

21.10.2017, 21:30

"Сент-Мэрис"

Бош ҳакам: Грэм Скотт (Оксфордшир)

"Саутгемптон" ҳозир яхши формада эмас, улар сўнгги 3 ўйинда бор йўғи 1 очко тўплашди. Турнир жадвалидаги 11-ўрин улар учун мосдек, лекин жамоа таркибига назар солсак улар кўпроғига эришишлари мумкинлигини тахмин қилса бўлади.

"Вест Бромвич"нинг чемпионатдаги ғалабасиз серияси 7 ўйинга етди. Мана шундай омадсиз серияга қарамай жамоа 10 очко билан турнир жадвалида 10-поғонада бормоқда.



Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>> АПЛ


Толибжон Қосимов

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика