Ари Россия терма жамоасига чақирилди

Aslanov Jasurbek
12 ноя 2018, 15:30
"Краснодар" ҳужумчиси Ари Россия терма жамоасига чақирилди.

Бу ҳақда Россия терма жамоаси расмий "твиттери" маълум қилди. Олдинроқ эълон қилинган таркибда Ари йўқ эди.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси 15 ноябрь куни Германия билан назорат учрашуви ўтказади, 20 ноябрда эса Швеция билан Миллатлар лигаси турнири доирасида беллашишади.

Жорий мавсум 32 ёшли футболчи "Краснодар" сафида РПЛнинг 8та учрашувида майдонга тушиб, 6та гол урди ва 3та голли пас берди.

Ари асли бразилиялик футболчи ҳисобланади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/TeamRussia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›