UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   1 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  5 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  4 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  52 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   48 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  30 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  102 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3

Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди Янгиликлар

Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди

ФИФА олти федерацияни мухлислар томонидан ирқчиликка йўл қўйилгани учун жазолади.

ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш турнирининг июнь ойи ўйинларида мухлислар томонидан камситувчи ва ирқий камситишларга йўл қўйгани учун олтита федерацияга, жумладан, Аргентинага катта миқдорда жарималар белгилади. Бу ҳақда ФИФА сайтида хабар берилди.

Санкцияга дучор бўлган бошқа федерациялар қаторига Албания, Чили, Колумбия, Сербия ва Босния ва Герцеговина киради.

Албания федерацияси ирқчилик учун энг катта жарима — 7 июнь куни Сербия билан ўйинда қатор қоидабузарликлар учун 200 минг доллар тўлайди, шунингдек, Латвия билан ўйинда стадион сиғимини 20 фоизга камайтиради.

Аргентина ассоциацияси Колумбияга қарши ўйиндаги ирқчилик учун деярли 150 минг доллар (ва бошқа қоидабузарликлар учун яна 26 минг доллар), чилиликлар аргентиналикларга қарши ўйин учун 143 минг доллар, колумбияликлар Перуга қарши ўйин учун 87 минг доллар жаримага тортилди.

Сербия футбол ассоциацияси Андоррага қарши ўйиндаги воқеалар учун 62 минг доллар тўлаши керак, Босния ва Герцеговина эса Сан-Маринога қарши ўйиндан кейин 26 минг доллар жарима тўлайдиган бўлди.

ФИФА томонидан қўйилган бошқа қоидабузарликлар учун жарималар миқдори камроқ. Масалан, Аргентина пиротехника учун 1200 доллар тўлайди.

Олти сондан иборат жарималар ФИФАнинг ирқчилик ва дискриминацияга қарши фаолроқ курашишга тайёрлигини кўрсатади, у ўтган йили ўзининг барча аъзоларини шундай қилишга чақирди, дея қайд этади АП.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
11 сен 13:12:07
Кодиржон
Айрим евойи узини тутишди билмидиган одамлар хамма жойда зарари тегади стадионда гапирсанг мен мухлислик килябман дейди охирида чичиб ташиди ана шунака клуб федерация жарима тулаб юради арзимаган олган билетини пеш килади молларга гапирсан мол тушинади лекин унака одамлар тушинмиди хаетдан ололмаган аламини бировлардан олгиси келади
+1   
11 сен 12:41:08
uzbfcn
Bahrom Abdurahmonov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Isroilni qachon jazolaydi?
Исроил жазоланмайди. Уларни жазоласа фифа тугатилади ва урнига янги ташкилот тузилади. Исроил энг тинчликсевар ва дунедаги хақ давлатку. Сиз ундай деманг эшитиб қолишса ўзбекистон жч дан четлаштирилади.
+1   
11 сен 12:23:24
Bahrom Abdurahmonov
Isroilni qachon jazolaydi?
   
11 сен 17:08:09
Ўзбек футболининг муҳлиси
Bahrom Abdurahmonov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Isroilni qachon jazolaydi?
Исроилни нима алоқаси бор мавзуга?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика