Аргентина мураббийи: "Икарди билан содир бўлаётган воқеалар бизни қониқтирмайди"

Tolibjon Qosimov
22 мар 2019, 20:16
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Лионель Скалони "Интер" форварди Мауро Икардининг таркибда йўқлигини тушунтирди.

"Таркибни эълон қилишдан олдин Мауро билан гаплашдим ва унга нима учун чақирилмаганини тушунтирдим.

"Интер"да у билан содир бўлаётган воқеалар терма жамоани ҳавотирга солади. Америка кубогигача жараённи кузатамиз ва уни чақириш ёки чақирмасликни ҳал қиламиз.

Шубҳасиз, ҳозир у билан рўй бераётган воқеалар бизни қониқтирмайди", - деди Скалони.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football-italia.net