UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  2 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  3 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  7 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  7 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  2 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  6 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  5 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  108 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2

Аргентина мундиалнинг энг кучсиз термаси, Хорватия эса... Янгиликлар

Аргентина мундиалнинг энг кучсиз термаси, Хорватия эса...

Хорватия ўзидан яхши таассурот қолдирмоқда. Худди улар жаҳон чемпионлиги учун даъвогардек.

ХОРВАТИЯ ҲАҚИДА

Хорватия термаси ҳар доим кучли жамоалардан бири бўлиб келган. Уларда Евро ёки ЖЧнинг камида ярим финалига чиқишга лойиқ таркиби бор. Мана ҳозирда уларнинг таркиби даҳшатли даражада - Чорлука, Ловрен, Модрич, Перишич, Манджукич, Ракитич, Ковачич, Брозович, Бадель, Врсалько... Шунчаки ажойиб. Улар Евро-2016да Португалияга қай тарзда мағлуб бўлиб, 1/4 финалга чиқа олмаганини яхши эслаймиз.

Энди Хорватиянинг баланд дорга осиладиган вақти келди. Улар совринли ўринлар орқали қандай даражада эканлигини кўрсатишлари керак. Келинг, энди термаларнинг таркибини бироз тахлил қиламиз. Кетдик.

ТАРКИБДАГИЛАР ГЎЁКИ "МАШИНА"

Яна бир бор Хорватиянинг 1/4 финалга чиқа олмагани ёмон ҳолат бўлганини тушунтириб ўтаман. Мақоланинг бошида терманинг етакчилари сифатида Ракитич, Модрич ва Манжукичларни келтириб ўтдик. "Барселона", "Реал", "Ювентус" футболчилари бироз тўхтанг. Албатта, уларнинг ўйинлари барча рақиблар учун қийинчилик туғдиради. Бу футболчилар стандартларни яхши ижро этишади, узоқ масофалардан зарбалар йўллашади, асосийси топ-жамоаларнинг шарафини ҳимоя қилишади. Марио жарима майдончаси ичида боши билан яхши ўйнайди, барча схемаларга мос тушади, бу унинг плюс томонлари. У бундай сифатлари билан ҳар доим асосий таркибда ўйнай олади. Умуман олганда терма сафидаги барча футболчилар ўз клубларида етакчи. Златко Далич миллий термани қийин ва танқидли даврда қабул қилиб олди ва шу даражага олиб чиқди. Энди у йигитларидан максимум кучни талаб қилишга ҳақли.

АРГЕНТИНА ҲАҚИДА

Аслида Аргентина мундиал йўлланмасига сўнгги дақиқаларда эга чиққанди. Жамоа саралашда нурсиз ўйин намойиш қилиб, барчани ранжитаёзганди. Таркибга аҳамиёт беринг: Месси, Игуаин, Ди Мария, Дибала... Аргентина таркибидаги барча футболчи ўз клубининг энг муҳим футболчиларидан. Месси - футбол қиролларидан бири, Агуэро - "Манчестер Сити", Игуаин - "Ювентус" тўпурари. Улар ўтган сафарги мундиалда аъло даражадаги ўйин намойиш қилишганди. Энди-чи...

Дибала "Ювентус" космик ўйин кўрсатаётган бир вақтда Сампаоли телевизордан нимани томоша қилаётганди? Ўзи умуман футболни тушунадими деди кўпчилик.

(Яқинда Златан Ибрагимович ҳужумчи Карим Бензема Франция термаси учун лойиқ футболчилигини айтганди. Агар у бунга лойиқ кўрилмаса, Каримни термага чақирмаётган Дидье Дешам Франция учун нолойиқ инсон деганди)

АРГЕНТИНА МУРАББИЙИ ҲЕЧ НИМАНИ ТУШУНМАЙДИ

Келинг, Златаннинг гапига иддао сифатида Сампаолини ҳам терма бош мураббийлиги учун нолойиқ деб ҳисоблаймиз. У қўлида яхшигина масаллиқлар бўлса-да, ҳеч ким емайдиган овқатни пиширадиган ошпаз ролини ўйнамоқда. Тўғри, у Чилида ажойиб ишлади, "Копа Америка"ни қўлга киритди. Айнан шундай аспектлар туфайли Лео Мессининг устози бўлди. Хўш, унинг Аргентина термасидаги ўтган фаолияти давомида яхши иш қилдими? Йўқ! Испания (1:6), Нигерия (2:4) каби термаларга шармандаларча мағлуб бўлди. Аргентина ЖЧ-2018нинг 2 турида 6 имкониятдан 1 очко олди. Шу натижанинг ўзи мураббийнинг савиясидан далолат.

Аргентина мундиалнинг энг кучсиз термаси. Уларнинг ўйинларида мантиқ йўқ. Ҳатто чемпионат бошланишидан олдин аутсайдерлар қаторига кирган Россия ҳам қандай ўйин кўрсатаётганини томоша қилпясиз. Аргентинанинг энг катта хатоси - Хорхе Сампаоли.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика