Аргентина футбол федерацияси президенти Хулио Грондона вафот этди
30 июл 2014 23:49
Янгиликлар
Аргентина футбол федерацияси президенти Хулио Грондона вафот этди
Аргентина футбол федерацияси ва ФИФА вице-президенти Хулио Грондона 82 ёшида оламдан ўтди.
"Canchallena" нашрининг хабарига кўра, Хулио Грондонанинг юрагида муаммолар бўлган ва операция қилиниши олдидан жони узилган.
Хулио Грондона 35 йилдан буён Аргентина футболи раҳбари бўлиб ишлаб келди. Шунингдек, у 1988 йилдан бошлаб ФИФА вице-президенти сифати фаолият юритиб келганди.
Фикрлар