UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" (матнли трансляция)  60 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  1 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  4 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  11 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  7 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  21 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   7 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  1 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  6 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3

"Арал" бош директори Азамат Алланиёзов: "Қорақалпоғистон халқи футбол билан яшайди. Кейинги йилга "Турон" стадиони ва клуб учун база тайёр бўлади" Янгиликлар

"Арал" бош директори Азамат Алланиёзов: "Қорақалпоғистон халқи футбол билан яшайди. Кейинги йилга "Турон" стадиони ва клуб учун база тайёр бўлади"

Бу йил Про лигада Қорақалпоғистондан вакилида "Арал" жамоаси иштирок этмоқда.

Жамоа ортда қолган 5 та тур давомида турли натижаларни қайд этди. Дастлаб уйда "Дўстлик"ни таслим қилган нукусликлар кейинги учрашувларда "Машъал" ва "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди. Сўнгги икки учрашувда "Олимпик Мобиуз"ни таслим қилган бўлса, Ғузорда "Шўртан" билан дуранг қайд этди. Эндиликда "Арал" Ўзбекистон Кубогидаги юришини бошлайди. Кубок баҳслари олдидан клуб бош директори Азамат Алланиёзовнинг фикрлари билан қизиқдик. 


"Авваламбор, Ўзбекистон халқини ўтган хайит байрами билан табриклайман. Про лигадаги иштирокимизга тўхталсам, мавсумнинг биринчи ўйини қийин кечиши аниқ эди. Биринчи турни уйда "Дўстлик"ка қарши ўтказдик. Улар ҳам ёшлардан шаклланган яхши жамоа экан. Қийинчилик билан бўлсада ютиб олдик. Муборакда яхши жамоа бор. Ўз академиясига эга. У ерда ҳам осон ўйин ўтказмадик. Биз уй ўйинларимизни сунъий майдонда ўтказяпмиз. Шуни ҳисобга олганда футболчилар табиий майдонда қийналишади. Бу ҳам ўз таъсирини ўтказяпти. "Қўқон-1912"ни эса ютишимиз керак эди, чунки олдимизга Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган. 


Насиб қилса, "Турон" стадионимизда таъмирлаш ишлари бошланади. Мазкур аренага кўчиб олсак, бизда Суперлигага чиқишда муаммо юзага келмайди. Кейинги йилга стадион ва базамиз тайёр бўлади. Олдимиздаги вазифаларни уддалаймиз деган умиддаман.

Ўзбекистон Кубогига жиддий тайёрланяпмиз. Мақсадимиз узоқроққа бориш. Дастлаб гуруҳдан чиқишимиз керак. Имкон қадар ярим финалгача боришни кўзлаганмиз. Суперлига жамоалари билан осон бўлмаслигини биламиз. Лекин биз ҳам курашамиз. Ярим финал биз учун яхши натижа бўлади. 

Қорақалпоғистон халқи футбол билан яшайди. Талаб кучли. Улар мендан қачон Суперлигага чиқишимизни сўрашади. "Арал" уларнинг ишончини оқлайди ва Суперлигага йўлланма олади. Фақат бизни қўллаб-қувватлаб туришса бас",- дейди "Арал" бош директори Азамат Алланиёзов.





Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика