UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  3 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  3 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  6 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Апрель ойи лауреатлари аниқланди. Энг яхши футболчи ҳам, мураббий ҳам “Бухоро”дан Янгиликлар

Апрель ойи лауреатлари аниқланди. Энг яхши футболчи ҳам, мураббий ҳам “Бухоро”дан

ПФЛ ҳамда Championat.asia ҳамкорликда PepsiСуперлиганинг апрель ойдаги энг яхшиларини аниқлаб олди.

Овоз бериш жараёнида Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари, сардорлари ҳамда футбол мухлислари иштирок этди. Март ойида Миржалол Қосимов, Мурод Зухуров ҳамда Азизбек Турғунбоев рақобатчиларини катта фарқ билан ортда қолдирган бўлса, бу сафар ғолиблик учун кураш анча қизиқарли кечди.

Энг чиройли гол муаллифи — Элгужа Григалашвили

“Қизилқум”нинг легионер футболчиси март ойида энг яхши футболчи ва энг чиройли гол соврини учун кураш олиб борганди. Биринчи номинациясида у 20 очко билан учликка кирган бўлса, иккинчисида бор-йўғи 6 очко жамғариб, 8-ўрин билан кифояланганди. Бу сафар Элгужанинг АГМК дарвозасига урган голи энг чиройлиси бўлди. Баҳодир Насимовни овоз берувчилардан 5 киши, Артур Геворкянни эса 4 киши 1-ўринга жойлаштирди. Григалашвилида бу кўрсаткич учтагина бўлса-да, уни 11 киши 2-ўринга лойиқ кўрди. Бу эса “Қизилқум” аъзосининг очколарини яхшигина кўпайтириб берди. Ваҳоланки, мухлислар ўртасидаги сўровномада ҳам Насимов кўпроқ овоз тўплаган, Элгужа ўшанда ҳам иккинчи бўлганди.

 

Энг яхши дарвозабон — Ўткир Юсупов

“Қўқон-1912” аъзоси март ойида ҳам даъвогарлар сафида бор бўлиб, кучли учликка кира олмаганди. Апрель ойида эса унинг натижалари яхшиланди. Мураббийлар ва сардорлар овозига кўра, “Пахтакор” дарвозабони Элдор Суюнов 49, Ўткир Юсупов эса 48 очко жамғарганди. Бу ерда ҳал қилувчи ролни футбол мухлислари ўйнади. Уларнинг овозлари сабаб Юсупов рақибини 5 очко ортда қолдириб кетди. Чунки Championat.asia ўқувчилари Суюновни кучли учликка ҳам кирита олмаган.

 
Энг яхши мураббий — Улуғбек Бақоев

“Бухоро” бош мураббийи Улуғбек Бақоев “Пахтакор”ни “таслим” қила олган икки мутахассисдан бири бўлиб турибди. Март ойида Миржалол Қосимов шунга эришган ва пешқадам бўлганди. Апрель ойида Улуғбек Бақоев бошчилик қилаётган “Бухоро” анча фаол бўлди. Ваҳоланки, Бақоев март ойида ҳатто номзодлар орасига ҳам киритилмаганди.

Унга “Пахтакор” устози Шота Арвеладзе рақобат туғдирди. Якунда орадаги фарқ 20 тани ташкил қилди. Арвеладзе кетма-кет икки ой давомида номзодлар қаторида бўлган ягона мураббий бўлса-да, ҳар икки сафар ҳам ғолиблик унга насиб қилмади.

 
Энг яхши футболчи — Арслонмурод Омонов

Март ойида номзод бўлган бирорта ҳам футболчи апрель ойида эътиборга тушмади. Бу ойда кураш Тиаго Безерра, Жавлон Иброҳимов ва Арслонмурод Омонов ўртасида кечди. Мураббийлар ва сардорлар овозига кўра Омонов 45, Иброҳимов 42 ва Безерра 40 очко тўплади. Натижада бу ерда ҳам асосий ролни мухлислар ўйнаб берди. Улар Арслонмурод Омоновни пешқадам сифатида кўрсатганди.

 

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика