АПЛнинг тўрт клуби Ауарни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Alisher
17 июл 2021, 12:13
"Лион" ярим ҳимоячиси Уссем Ауар фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

23 ёшли франциялик футболчи учун "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль", "Арсенал" ва "Тоттенхэм" клублари даъвогарлик қилмоқда.

6 июль куни тарқалган маълумотга кўра, Ауар клубдан кетиш хоҳиши сабаб "Лион" машғулотларини ўтказиб юборган.

Ауар 2020/21 йилги мавсум барча мусобақаларда 33та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 4та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: L'Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›