АПЛнинг энг қиммат ёш футболчилари маълум. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" топда
22 авг 2025 13:03
Янгиликлар
АПЛнинг энг қиммат ёш футболчилари маълум. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" топда
"Челси" вингери Эстевао Transfermarkt талқини бўйича Англия Премьер-лигасининг 21 ёшгача бўлган энг қиммат футболчиси бўлди.
Бразилиялик ёш футболчи 60 миллион еврога баҳоланмоқда. У АПЛдаги илк ўйинини ўтказган бўлса-да, ҳали Премьер-лигада гол уролмади.
Ушбу рейтингда иккинчи ва учинчи ўринларни "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Лени Йоро ва "Арсенал" ярим ҳимоячиси Итан Нванери эгаллади. Иккала футболчининг трансфер қиймати 55 миллион еврони ташкил қилади.
Бу кўрсаткич бўйича кучли бешликка, шунингдек, "Манчестер Сити" вингери Райан Шерки (45 миллион евро) ва "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячиси Адам Уортон (40 миллион) кирди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар