UZ

Сўнгги янгиликлар

АПЛда ёзги трансфер ойнаси қачон очилади? Янгиликлар

АПЛда ёзги трансфер ойнаси қачон очилади?

Англия Премьер-лигаси расмий сайти ёзги трансфер ойнаси очилиш ва ёпилиш саналарини эълон қилди.

Унга кўра, АПЛда ёзги трансфер ойнаси эртага, 16 май куни очилади. Бироқ Англия чемпионати клублари чет эл клуби футболчиларини 11 июндан кейин сотиб олишлари мумкин, чунки айнан шу куни ФИФА халқаро трансфер ойнаси очилади.

АПЛ клублари учун трансфер ойнаси чемпионат бошланишидан аввал ёпилади. Англия чемпионатининг янги мавсуми 10 август куни старт олиши муносабати билан трансферлар 8 августда тўхтатилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу трансфер ойнаси формати ўтган мавсумдан қўлланила бошланган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика