АПЛда трансфер ойнаси аввалгидек бўлиши мумкин

Aslanov Jasurbek
15 авг 2018, 13:25
Англия Премьер-лигасида трансфер ойнаси аввалгидек ўтказилиши мумкин.

Маълумотларга кўра, чемпионатнинг икки клуби янги форматдаги трансфер ойнасидан норози. Ушбу мавзу келаси ойда Премьер-лига раҳбарлари йиғилишида муҳокама қилинади. Эски тизимга қайтиш учун лиганинг 20та клубидан 14таси ижобий овоз бериши керак.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Премьер-лига биринчи марта ёзги трансфер ойнаси муддатини ўзгартирди. Трансфер ойнаси мавсум бошланишидан бир кун аввал ёпилди. Аввал эса 31 августгача футболчи харид қилиш мумкин эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror