АПЛда бугун истеъфо кузатилади

Mirjalol Normatov
1 дек 2019, 14:59
"Уотфорд"да кардлар ўзгариши мумкин.

Клуб бугун бош мураббий Кике Санчес Флоресни истеъфога чиқаради, деб хабар беради "The Athletic".

Санчес жамоа бошқарувини сентябрь бошида қўлига олганди. У ўшанда Хави Грасиянинг ўрнини эгаллаганди.

54 ёшли мураббий қўл остида "Уотфорд" 11 ўйинда 1 ғалаба, 3 дуранг ва 6 мағлубият қайд этди. Шунингдек, "Манчестер Сити"дан учралган 0:8 ҳисобидаги мағлубиятни ҳам таъкидлаш жоиз.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Athletic

Сўнгги янгиликлар

Барча ›