UZ

Сўнгги янгиликлар

15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  0 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  4 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  1 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  8 12:15Дьокереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  9 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  6 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  4 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  20 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  31 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. Сўнгги чорак финалчи аниқланди  2 07:34Суперлига. Бугун "Динамо" "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади  13

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" 19-ўриндаги жамоага очко улашди Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" 19-ўриндаги жамоага очко улашди

АПЛнинг 23-туридан ўрин олган "Вест Бромвич" - "Манчестер Юнайтед" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Вест Бромвич – Манчестер Юнайтед 1:1

Голлар: Диань (2, 1:0), Фернандеш (44, 1:1).

Вест Бромвич – Жонстон, Бартли, Ажайи, Таунсенд, Мэйтленд-Найлз, Галлахер, Снодграсс (Филлипс, 87), Матеус Перейра, Йокушлу (Ливермор, 67), Пелтьер (Ферлонг, 46), Диань.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Магуайр, Линделеф, Шоу, Фред (ван де Бек, 80), Мактомини, Бруну Фернандеш, Кавани, Рэшфорд, Марсьяль (Гринвуд, 66).

Огоҳлантириш: Галлахер (37), Бартли (61), Мэйтленд-Найлз (79), Снодграсс (85), Диань (89).

Вест Бромвич

Мбайе Диане - 2'

Премьер-лига . 24-тур

14/02/2021, 19:00

1
:
1
Тугади

Манчестер Юнайтед

Бруну Фернандеш - 44'

Стадион: The Hawthorns, 0 томошабин

Бош ҳакам: Craig Pawson

45'
90'
2'  Мбайе Диане
2'  Конор Галлахер
37'  Конор Галлахер
46'  Ли Пелтье (Дарнелл Ферлонг)
61'  Кайл Бартли
64'  Семи Аджайи
67'  Окай Йокушлу (Джейк Ливермор)
79'  Энсли Мэйтленд-Найлз
85'  Роберт Снодграсс
87'  Роберт Снодграсс (Мэтт Филлипс)
89'  Мбайе Диане
44'  Бруну Фернандеш
44'  Люк Шоу
66'  Антони Марсьяль (Мэйсон Гринвуд)
79'  Фред (Донни ван де Бек)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! МЮ 19-ўриндаги жамоани ҳам мағлуб эта олмади. Бироқ манкунианликлар 2-ўринда қолди. 

90+5. ЗАРБАААА!! Магуайрнинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди...

90+3. Фернандешнинг зарбасини Жонстон ушлаб олди.

90+2. МЮ 20-ўриндаги "Шеффилд"га мағлуб бўлганди. Энди 19-ўриндаги жамоа МЮга тарсаки туширишга яқин турибди.

Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди.

88. ЗАРБАААА!!! Диань 100 фоизлик имкониятни кўкка совурди!!!

85. Снодграсс ўз жарима майдончаси ёнида Рэшфордни йиқитди. МЮда стандарт вазият.

78. УХХХХХХХ!! НИМАЛАР БЎЛДИИИ!! Магуайр гол олиб келиши мумкин эди. Ньянг!! Де Хеа қутқарди жамоани!!

72. ЭХХХХХ!! "Вест Бром" ажойиб қарши ҳужумни йўққа чиқарди. Мэйтленд-Найлзнинг пасини Де Хеа ушлаб олди.

70. УХХХХХХ!!! Аввалига Брунунинг зарбасини Жонстон, кейинчалик Мактоминининг зарбасини эса Ферлонг қайтариб қолди.

64. Йўқ! Ажайи Магуайрни ушламаган ва фол бўлмаган деб топилди)

63. ВАР ишга тушди. Бош ҳакамнинг ўзи вазиятни бориб кўрмоқчи.

61. ПЕНАЛЬТИИИ!! Тушуниб бўлмаяпти. Пенальти бўлди шекилли.

58. Бруну Фернандешнинг зарбасини Жонстон ушлаб олди.

54. ЗАРБАААААА!! Перейранинг зарбасига аниқлик етишмади.

50. УХХХХХХ!! Ван-Биссака ўз қанотида икки марта рақибини "дўконга" жўнатиб, марказга тўпни оширди. Снодграсс тўпни аутга чиқариб юборди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

ДАХШАТТТ!!! МЮнинг уч нафар футболчиси "Вест Бром" посбони билан бирга-бир ҳолатга чиқиб кетаётган пайтда бош ҳакам таймни якунлаб берди)) Жуда ва жуда кулгили вазият.

45+2. "Вест Бром" кетма кет бурчак зарбаларидан наф чиқара олмади.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. ГОООООООООЛЛЛ!!! БРУНУУУУ!!! ЁРВОРДИ ГОЛНИ БРУНУУУ!!!

39. Линдельоф ҳужумдаги Бруну томон тўпни узатди. Фернандеш тўпга ета олмади.

37. Ух! Галлахер Фредга қарши фол ишлатгани учун сариқ карточка ишлаб олди.

34. Фернандешнинг қанотдан оширган тўпи анчагина кучли бўлиб ўтиб кетди.

32. Шоу жаримадан тўпни узатганди. Лекин бу вазиятда оффсайд қайд этилди.

30. Бу сафар иккинчи қаватдаги курашда Линдельоф Дианни мағлуб қилди. Аммо фол ишлатишга мажбур бўлди.

27. ЗАРБАААААА!! Снодграсснинг боши билан йўллаган зарбасини Де Хеа қайтардиии!!!

23. ЗАРБАААААА!! ИЕЕЕЕ!!! Нима бўлди?! Ҳимоячи автогол уриб қўйиши мумкин бўлганди. Ҳакамлар эса буни кўрмади ва бурчак зарбаси ўрнига тўпни "Вест Бром"га олиб берди.

21. "Вест Бромвич" футболчиси жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

15. "Юнайтед" узоқ вақт давомида ҳужум қилишга интилди. Марсьяль эса тушунарсиз қарори сабабли ҳужумни тўхтатди.

11. "Юнайтед" ҳужумга ўтаётганди. Ван-Биссака қоидани бузди.

8. Фреднинг зарбасини Сэм Жонстон ушлаб олди.

6. УХХХХХ!! МЮда имконият юзага келганди. Рэшфорд зарба беришга ҳаракат қилди. Аммо ҳимоячилар бунга йўл қўйишмади. Қолаверса, оффсайд ҳам қайд этилди.

2. ГООООООООООООООЛЛЛЛ!! Қанотдан оширилган тўпни Диань дарвозага киритди. Линдельоф бу ерда иккинчи қаватдаги курашда ютқазиб қўйди!

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Учрашувни бошлаш учун барча нарса шай!

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Хоторнс" стадионига қаратамиз. Унда "Манчестер Юнайтед" 2-ўринга қайтиш учун "Вест Бромвич"ни таслим қилишга ҳаракат қилиб кўради. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика