UZ

Сўнгги янгиликлар

19:29"Сўғдиёна" — "Андижон". Таркиблар маълум  0 19:17Гвардиола Де Брюйненинг шартномасининг узайтирилмагани сабаб шокка тушгани ҳақида айтган сўзларига изоҳ беришдан бош тортди  0 19:15Суперлига. "Қўқон-1912" – "Хоразм" 1:0 (матнли трансляция)  6 18:58Про лига. "ФарДУ" — "Жайхун" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  3 18:55Суперлига. "Машъал" - "Сурхон" (матнли трансляция)  2 18:37"Истиқлол" — "Пайкон". Машарипов асосий таркибда  0 18:28АПЛ. "Челси" "Стэмфорд Бриж"да Жексоннинг голи туфайли "Эвертон"ни мағлуб этди  2 17:34"Байер", "Боруссия" ва "Бавария" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 17:04"Сивасспор" — "Анталяьспор". Турғунбоев захирада  0 15:51Факт. "Машъал" Термизда тарихий натижа қайд этиши мумкин, Қўқонга 25 йил олдинги тўқнашув қайтди  3 15:38Элит ОЧЛ. Бугун "Ал Аҳли" — "Бурирам Юнайтед" ва "Йокогама Маринос" — "Ал Насср" ўйинлари бўлиб ўтади  7 14:58Суперлига. 7-турни ўтказиб юборадиганлар  2 14:33Рафинья "Барселона" билан шартнома шартларидан норози. Бразилиялик футболчига "Ал Ҳилол" қизиқмоқда  7 14:03ФИФА "Реал" - "Барса" финали олдидан ҳакамлар нега матбуот анжуманида иштирок этганини тушунмаяпти  34 13:31"Реал" тўрт футболчиси билан хайрлашиши мумкин  21

АПЛ. "Ньюкасл" МЮни ишончли тарзда енгди ва жадвалда "қизил иблислар"ни қувиб ўтди Янгиликлар

АПЛ. "Ньюкасл" МЮни ишончли тарзда енгди ва жадвалда "қизил иблислар"ни қувиб ўтди

АПЛ 29-туридан ўрин олган "Ньюкасл" – "Манчестер Юнайтед" учрашуви бўлиб ўтди.


"Ньюкасл" – "Манчестер Юнайтед" 2:0
2 апрель, "Сент-Джеймс Парк"
Голлар
: 1:0 – 65 Уиллок, 2:0 – 88 Уилсон.


"Ньюкасл" – Поуп, Триппьер, Шер, Ботман, Берн, Бруно Гимараэс, Лонгстафф, Уиллок (Андерсон, 84), Мерфи (Гордон, 68), Сен-Максимен (Жоэлинтон, 68), Исак (Уилсон, 80).

"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Диогу Далот, Варан (Линделеф, 83), Мартинес (Пельистри, 83), Шоу, Забитцер, Бруну Фернандеш, Мактомини (Фред, 82), Антони (Санчо, 62), Вегорст (Марсьяль, 62), Рэшфорд.


Ньюкасл

Джо Уиллок - 65', Каллум Уилсон - 88'

Премьер-лига . 29-тур

02/04/2023, 21:30

0
:
2
Тугади

Манчестер Юнайтед

Стадион: St James' Park, 52268 томошабин

Бош ҳакам: Стюарт Аттуэлл

45'
90'
65'  Джо Уиллок
65'  Аллан Сен-Максимен
68'  Аллан Сен-Максимен (Жоэлинтон)
68'  Джейкоб Мерфи (Энтони Гордон)
80'  Александер Исак (Каллум Уилсон)
84'  Джо Уиллок (Эллиот Андерсон)
88'  Каллум Уилсон
88'  Киран Триппьер
62'  Антони (Джейдон Санчо)
62'  Ваут Вегорст (Антони Марсьяль)
82'  Скотт Мактоминей (Фред)
83'  Лисандро Мартинес (Факундо Пельистри)
83'  Рафаэль Варан (Виктор Линделеф)


АПЛ мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


90+5-дақиқа. Ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди ва "Ньюкасл" ғалаба қозониб, айнан "Манчестер Юнайтед"дан ўтиб, 3-ўринга жойлашди. 

90+4-дақиқа. Аксинча, "Ньюкасл" яна бир гол уриши мумкин эди. Фабиан Шер ҳужумга қўшилиб, зарба ҳам бера олди, бироқ унинг уринишига аниқлик етишмади. 

90+2-дақиқа. Майдон марказида кураш. МЮ ҳужумга ўта олмаяпти. 

90-дақиқа. Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

88-дақиқа. ГОООООООЛ! Каллум Уилсон назаримда охирги нуқтани қўйди — 2:0. 

68-дақиқа. Тактик ўзгаришлар! Сен-Максимен ҳамда Жейкоб Мерфи ўрнига Жоелинтон ва Энтони Гордон майдонга туширилди.   

65-дақиқа. ГОООООООЛ! Жо Уиллок ажойиб комбинацияни аниқ зарба билан якунлаб, мезбонларни олдинга олиб чиқди. Cен-Максимендан ассист. 

62-дақиқаЎзгаришлар Ваут Вегхорст ва Антони ўрнига Жейдон Санчо ҳамда Антони Марсьял ўйинга қўшилди. 

56-дақиқа. Антони тўпни Фернандешдан қабул қилиб, дарвоза томон йўллади, зарба аниқ чиқди, лекин Поупга бу ортиқча муаммо туғдирмади. 

47-дақиқа. Дарҳол Сен-Максименга нисбатан фол туфайли жарима зарбаси белгиланди. Киран Трипьер зарбани ижро этди, аммо тўп йўлига унинг шериги тўғаноқ бўлди. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

45-дақиқа. Биринчи бўлим якунланди. 

43-дақиқа. Энди Александар Исаакда вазият бўлди, ҳужумчи дарвоза томон зарба йўллади, бироқ тўп йўлига Лисандро Мартинес тўғаноқ бўлди.  

40-дақиқа. Қойиле! Уиллок борган сари қулайроқ вазиятларни кўкка совуриш билан оввора. Бруну Гимараэш, Исаак ва Сен-Максимен яратиб берган ажойиб имкониятни гол билан якунлаш учун яқин масофадан дарвозани аниқ нишонга ололса бўлди эди. 

37-дақиқа. Бруну Фернандеш жарима майдончасида йиқилди ва ҳакамдан пенальти сўради, лекин Стюарт Аттуэллнинг фикри бошқачароқ. 

32-дақиқа. МЮнинг кам сонли хавфли ҳужумларидан бирини Далот якунлади, яхши комбинацияга шундай яхши охирги зарба етишмади. 

25-дақиқа. Ўнгдан ривожланган ҳужумни Мерфи зарба билан якунлади-ку, аммо у тепган тўп, менимча, ўзбекистонлик мухлисларга "осмонларга олиб кетаман" деган қўшиқни эслатиб юборди. 

17-дақиқа. Қандай қилиб? Исаак иккинчи қаватдаги курашда устун келди, унинг зарбасини Де Хеа қайтарди ва Жо Уиллок қайтган тўпни қанақасига дарвоза тўрига жойлаб қўёлмади, ўзи ҳам тушунтириб беролмаса керак.

17-дақиқа. Сен-Максимен узоқдан зарба йўллади, Де Хеа барчасини назорат қилмоқда.

12-дақиқа. Ваут Вегорст жарима майдонига ёриб кирди ва кучли зарба берди, бироз ноаниқ.  

5-дақиқа. Биринчи хавфли вазият! У Меҳмонлар дарвозаси олдида юзага келди, бироқ зарбалар ва уринишларнинг барчасига ҳимоячилар қаршилик қилишди. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика