UZ

Сўнгги янгиликлар

09:21"Атлетико"нинг асосий юлдузи Жаҳон чемпионатидан кейин "Барселона"га ўтади  5 08:53"Ҳисобга қарамаймиз, асосийси барчага ўйин амалиёти бердик" - Вадим Абрамов Дубайдаги сўнгги ўйиндаги дуранг, сўнгги тайёргарлик ва Санчеснинг дебюти ҳақида  0 08:25"Андижон" 12 нафар футболчини Лига рўйхатидан ўтказди  2 07:57"Каттақўрғон" навбатдаги таржибали легионер билан келишувга эришди  3 07:30"Динамо" 19 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  1 07:20Ўртоқлик ўйини. "Динамо" БАА йиғинидаги сўнгги ўйинида "Елимай" билан дуранг қайд этди  0 03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  1 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  3 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  5 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  15 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  2 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0

АПЛ. Мерсисайд дербиси учун превью Янгиликлар

АПЛ. Мерсисайд дербиси учун превью

Бугун АПЛ 30-турида “Эвертон” ўз майдонида “Ливерпуль”ни қабул қилади.

Демак, қуйида “Гудисон Парк”да бўлиб ўтадиган қизиқарли учрашув ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз. 

21.06 23:00 (Тошкент вақти) “Эвертон” - “Ливерпуль"

Танаффус кўп нарсани таҳлил қилиб олишда Карло Анчелотти учун айни муддао бўлди. Чунки унинг бошқарувидаги "Эвертон" карантиндан олдинги охирги ўйинда "Челси"га йирик 0:4 ҳисобида мағлуб бўлганди. 

"Ирислар" "Ливерпуль"ни Мерсисайд дербисида 21 ўйиндан бери ютолмаяпти.  

Маълумотларга қараганда, "Эвертон"нинг "Гудисон Парк"да "Ливерпуль"га гол урган охирги ўйинчиси Ромелу Лукаку ҳисобланади.

"Ливерпуль"  карантиндан кейин АПЛда машғулотларни бошлаб юборган энг биринчи клублардан бири саналади. Айрим камчиликларни айтмаганда, Юрген Клопп жамоасида ҳаммаси жойида.

Таркиблар бўйича

Жан-Филипп Гбамен оғир жароҳат олгани боис ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур. Шунингдек, Тео Уолкотт ҳам сафда эмас. 

Карло Анчелоттининг таъкидлашича, Фабиан Делф ва Ерри Мина ҳам жамоага ёрдам беролмайди.

"Ливерпуль"да Муҳаммад Салоҳ ҳафта ўрталаридаги машғулотларни ўтказиб юборган, у бугунги ўйинда жамоасига ёрдам бера оладими ёки йўқлиги номаълум бўлиб турибди.  

Эндрю Робертсон ҳам охирги ҳафталарда муаммоларга дуч келди, бироқ у "Гудисон Парк"да майдонга тушиши мумкин.

Ўзаро ўйинлардаги натижалар

Жами ўйинлар сони

“Эвертон” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

“Ливерпуль” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

Дуранг

235 та

66 (28%)

5:0

95 (40%)

6:0

74 (31%)


Ўйинга оид фактлар:

- "Ливерпуль" охирги 20 учрашувидан 19 тасида ғалаба қозонган (Премьер-лига).

- "Ливерпул" "Эаертон"га сўнгги 21 ўйинда ютқазмаган (барча мусобақалар). 

-  "Ливерпуль" "Эвертон" майдонидаги сўнгги 3 баҳсда ўз дарвозасини "қуруқ" сақлаган (барча мусобақалар).

- "Эвертон"нинг охирги 6 ўйинида камида 2 та гол урилган (Премьер-лига).

- "Ливерпул"нинг сўнгги 3 учрашувида 2 тадан кўп гол урилган (Премьер-лига).

- "Эвертон" охирги 7 уй ўинида ютқазмаган (Премьер-лига).

Тахминий таркиблар

"Эвертон" (4-4-2): Пикфорд - Коулман, Кин, Холгейт, Динь - Ивоби, Гомеш, Дэвис, Сигурдссон - Ришарлисон, Калверт-Льюин

"Ливерпуль" (4-3-3): Алиссон - Арнолд, Гомес, ван Дейк, Робертсон - Хендерсон, Фабиньо, Вейналдум - Мане, Фирмино, Чемберлен

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Гбамен, Уолкотт, Тосун ("Эвертон"), Клайн, Шакири ("Ливерпуль")

Сўроқ остида: Мина, Делф, Бернард ("Эвертон"), Робертсон, Салоҳ ("Ливерпуль")

Эвертон

Премьер-лига . 30-тур

22/06/2020, 00:00

0
:
0
Тугади

Ливерпуль

Стадион: Goodison Park, 0 томошабин

Бош ҳакам: Майк Дин

45'
90'
40'  Майкл Кин
60'  Энтони Гордон (Гильфи Сигурдссон)
61'  Люка Динь
88'  Алекс Ивоби (Бернард)
90'  Доминик Кэлверт-Льюин (Мойзе Кин)
20'  Джеймс Милнер
43'  Джеймс Милнер (Джо Гомес)
46'  Такуми Минамино (Алекс Окслейд-Чемберлен)
65'  Наби Кейта (Джорджиньо Вейналдум)
65'  Роберто Фирмино (Дивок Ориги)
73'  Жоэль Матип (Деян Ловрен)
85'  Дивок Ориги

Турнир жадвали 

Бугунги учрашув бевосита сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади. Дербини биз билан биргаликда кузатиб боринг. 


Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика