UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   2 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0 18:39Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди  0 17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  3 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  2 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  7 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  3 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  4 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  22 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  2 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  2 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0

АПЛ. Жота "Ливерпуль" ғалабасини таъминлади Янгиликлар

АПЛ. Жота "Ливерпуль" ғалабасини таъминлади

Англия чемпионати 7-туридан ўрин олган "Ливерпуль" – "Вест Хэм" учрашуви матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Ливерпуль – Вест Хэм 2:1 

«Энфилд»

Голлар: пенальти Салоҳ 42', Жота 85' - Форнальс 10'

Ливерпуль – Алиссон, Филлипс, Александер-Арнолд, Гомес, Робертсон, Жонс (Шакири, 71), Вейналдум, Мане, Хендерсон, Салоҳ (Милнер, 90), Фирмино (Жота, 71).

Вест Хэм – Фабианьски, Бальбуэна, Масуаку (Лансини, 89), Цоуфал, Крессуэлл, Соучек, Форнальс, Боуэн (Бенрахма, 89), Райс, Огбонна, Аллер (Ярмоленко, 74).

Огоҳлантириш: Райс (49). 


Ўйин якунланди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+2. Филлипс Ярмоленкога нисбатан қўполлик ишлатди. 

Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

90. "Ливерпуль"да алмаштириш: Салоҳ ўрнига Милнер ўйинни давом эттириб қўяди. 

89. "Вест Хэм"да 2 та ўзгариш: Масуаку ўрнига Лансини, Боуэн ўрнига Бенрахма тушди. 

87. Клопп қилган ўзгаришлар ўзини оқлади. Офарин! 

85. ГОООООООООООООООООООЛ! Жота барибир гол урди, бу гал ҳаққоний!  2:1!  Шакири уни ажойиб пас билан таъминлаганди.  

84. Вақт ўтиб боряпти. "Ливерпуль" олдинга ўтишга шошилмоқда. 

82. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 75% - 25% 

80. Гол бекор қилинди. Давом этамиз. 

79. Бош ҳакам шахсан ўзи вазиятни кўришини маълум қилди ва монитор қаршисига йўл олди. 

78. Шошмаймиз.  Гол ВАРда текишириляпти. Мане дарвозабон Фабианьскига нисбатан қўполлик ишлатган бўлиши мумкин. 

77.  ГООООООООООООООООЛЛ!   Жота "қизиллар"нинг иккинчи голини урди – 2:1!  

74. "Вест Хэм"да алмаштириш: Аллер ўрнига Ярмоленко туширилди.

74. Зарба!  Маненинг пасидан кейин Салоҳ зарба йўллади, ноаниқ. 

71. "Ливерпуль"да 2 та ўзгариш: Жонс ўрнига Шакири, Фирмино ўрнига Жота тушди. 

70. Робертсоннинг ажойиб паси Фабианьски томонидан тўхтатилди. 

66. Ана холос!  Форнальс қулай имкониятни қўлдан чиқарди. Унинг зарбаси йўлига Робертсон тўғаноқ бўлди.  

65. Ярмоленко ўйинга тушишга ҳозирлик кўрмоқда. 

63. Крессуэлл майдонда ётибди, у Арнолд билан тўқнашувда оёғидан лат еди, унга тиббий ёрдам кўрсатилади. 

60. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 72% - 28% 

57. Учрашув ҳозирча тенг курашлар остида кечмоқда. Бир у, бир бу жамоа ҳужум ташкил этмоқда.  

54. Гомес Боуэнга нисбатан қўполлик намойиш этди.

53. Еҳ, Салоҳ қулай позицияда эди, аммо ноаниқ зарба йўллади. 

50. Ууухх!  Масуаку чап қанотда фаоллик кўрсатиб, тўпни ичкарига оширди, Форнальснинг зарбасини Алиссон ушлаб олди. 

49. Райс Вейналдумга нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточка олди. 

48. Еҳҳе, Жонснинг зарбаси анча кучсиз чиқиб қолди. 

47. Фирминодан қўполлик, у Огбоннани йиқитди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб тенг – 1:1. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. 

42. ГОООООООООЛ!  Муҳаммад Салоҳ пенальтидан унумли фойдаланди – 1:1!  

40. ПЕНАЛЬТИ!  Салоҳ йиқитилди, Масуаку айбдор. 

39. Зарба!  Арнолднинг жаримадан тепган тўпи жонли деворга тегди.

37. Зарба!  Маненинг пасидан кейин Робертсон кучли зарба йўллади, бироқ зарбага аниқлик етишади. 

35. Салоҳ ҳужумда Крессуэллга нисбатан қўполлик ишлатди. 

32. "Ливерпуль"да яхши вазият юзага келаётганди, аммо Мане офсайдда қолгани маълум қилинди. 

29. "Вест Хэм" тезкор қарши ҳужум уюуштирди, Боуэн сўнгги лаҳзада пас беришда сусткашликка йўл қўйди. 

27. Фабианьски қанотдан келган тўпни илиб олишда яна хато қилди, охири бахайр бўлсин. 

25. Ууухх!  Мане ичкарида йиқитилди, ҳакам жим... кейинги вазиятда Хендерсоннинг ерлатиб йўллаган зарбаси хавфли, бироқ ноаниқ кетди.  

22. Сочекдан Аллер томон узатма амалга оширилди, Филлипс ҳужумчидан олдинроқ тўпга эга чиқди. 

20. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 76% - 24% 

18. "Ливерпуль" ўйиндаги биринчи бурчак тўпига эга бўлди, Робертсоннинг узатмаси марказга учиб келди, аммо ҳимоячиларга ёрдамга келган Аллер хавфни бартараф этди. 

16. Арнолд ичкарига пас узатди, Фабианьски тўпни қабул қилиб олишда кичик хатога йўл қўйиб, ўзи уни тўғрилашга улгурди. 

13. Салоҳ ичкарида тўпни қабул қилиб олди, аммо Райс унга тўсқинлик қилиб, пас беришига йўл қўймади.

10. ГООООООООООООООООЛЛ!  Форнальс ҳисобни очди – 0:1!  Гомес тўпни қайтаришда хатога қўл урди ва кутилмаганда рақиб футболчисини тўп билан таъминлади. Маҳоратли Пабло Форнальс бу вазиятдан фойдаланишда адашмади. 

8. Цоуфал ўнг қанотдан пас узатди, Аллерга келётган тўпга эгалик қилмоқчи бўлди, бироқ Филлипс тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди.

7. Арнолднинг хавфли кўриниш ҳосил қилиши мумкин бўлган узатмасини Бальбуэна қайтарди. 

4. Муҳаммад Салоҳ тўпни қабул қилиб олишда хатоликка йўл қўйди. 

3. "Ливерпуль" дастлабки дақиқаларданоқ хавфли ҳужумлар уюштиришни бошлади. Огбонна Фирминони йиқитишга мажбур бўлди. 

1. Ўйин бошланди!

Азизлар, бугун яна бир юбилей бор, аниқроғи, Мане Премьер-лигадаги 200-баҳсида қатнашади.  

Ҳимоячи Нэт Филлипс Премьер-лигада дебют қилади

Улар стадионда

АПЛдаги юбилей 100-ўйинида иштирок этиши кутилаётган 22 ёшли Трент Александер-Арнольд статистикаси: 

- 99 ўйин;

- 76 ғалаба;

- 6 гол;

- 27 голли узатма;

- Премьер-лига-2020 ғолиби.

"Энфилд" тайёр! Сиз-чи? 

Таркиблар маълум! 

- Ўйин Тошкент вақти билан 22:30 да старт олади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Бугун АПЛ 7-турида "Ливерпуль" ўз майдонида "Вест Хэм"ни қабул қилади. Ушбу баҳсни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.  

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика