UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  0 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  6 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   85 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  1 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  69 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  2 20:21"Нюкасл" 40 млн фунтга ҳужумчи сотиб олмоқчи  0 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  1 19:45Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Аҳли" йирик ғалабага эришиб, финалга чиқди  3 19:39Пролига 13-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 19:25"Сўғдиёна" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  7 18:42Opta А Серияда қайси жамоада чемпион бўлиш эҳтимоли катта эканлигини маълум қилди  1 17:50Эшитдик-да! Португалия терма жамоаси собиқ устози Ўзбекистон МТЖда иш бошлаши мумкин   72 17:32Эшитдик-да! CAFA мусобақаси қайси стадионларда ўтказилиши маълум  23 16:47"Арсенал" кутилмаганда Хавертц ўрнига футболчи излашни бошлади  1

АПЛ. Алиссон қизил карточка олган баҳсда "Ливерпуль" қийин ғалабага эришди Янгиликлар

АПЛ. Алиссон қизил карточка олган баҳсда "Ливерпуль" қийин ғалабага эришди

"Ливерпуль" пешқадамликни мустаҳкамлаб олди.

Ливерпуль – Брайтон 2:1

30 ноябрь, 20.00, «Энфилд» 

Голлар:

1:0 - Ван Дейк 18, 2:0 - ван Дейк 24, 2:1 - Льюис Данк.

Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, Робертсон, ван Дейк, Ловрен, Хендерсон, Вейналдум, Окслейд-Чемберлен (Адриан, 78), Мане, Фирмино (Ориги, 76), Салах (Лаллана, 69).

Брайтон – Райан, Берн, Монтойя (Альсате, 69), Уэбстер, Данк, Стивенс, Биссума (Троссард, 69), Гросс, Проппер, Муй, Коннолли (Мопе, 76).

Четлатиш:

Алиссон (76).

Ливерпуль

Вирджил ван Дейк - 18', Вирджил ван Дейк - 24'

Премьер-лига . 14-тур

30/11/2019, 20:00

1
:
2
Тугади

Брайтон

Льюис Данк - 79'

Стадион: Anfield, 53319 томошабин

Бош ҳакам: Мартин Аткинсон

45'
90'
18'  Вирджил ван Дейк
18'  Трент Александер-Арнолд
24'  Вирджил ван Дейк
24'  Трент Александер-Арнолд
69'  Мохамед Салах (Адам Лаллана)
76'  Роберто Фирмино (Дивок Ориги)
76'  Алиссон
78'  Алекс Окслейд-Чемберлен (Адриан)
69'  Мартин Монтойя (Стивен Альсате)
69'  Ив Биссума (Леандро Троссард)
76'  Аарон Коннолли (Нил Мопе)
79'  Льюис Данк

- Учрашув якунланди. "Ливерпуль"нинг барча мухлисларини навбатдаги 3 очко билан табриклаймиз.

90+1. "Брайтон" навбатдаги ҳужумига узоқ тайёргарлик кўрмоқда.

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. Конолли бош билан зарба йўллади. Адриан дастлаб тўпни эгаллаб олди, кейин қўлидан чиқариб юборди. Унинг бахтига меҳмонлар ҳужумчиси йироқда эди.

87. Аарон Муй узоқ масофадан жудаям хавфли зарба йўллади. Бу сафар Адриан бир амаллади.

84. "Манчестер Сити" ортидан "Ливерпуль" ҳам очко йўқотадими? "Брайтон" бир киши кам бўлиб қолган мезбонларни қийнаб қўйяпти.

82. "Брайтон" босим ўтказмоқда.

79. Гооооооол! Адриан тўпга тегишга улгурмади, аммо гол ўтказиб юборди. Жарима зарбасини Данк қойилмақом қилиб бажарди.

78. Ўзгариш. Чемберлен ўрнига дарвозабон туширилди. Ўйинни Адриан давом эттиради.

76. Дарвозасии ташлаб чиққан Алиссон жарима майдончаси ташқарисида волейбол ўйнаб юборди. Унга қизил карточка кўрсатилди. 

69. Ўзгариш. Учрашувни Салоҳ ўрнига Лаллана давом эттиради. "Брайтон" футболчиси Биссума ўрнига Троссард майдонга тушди.

65. Алекс Окслейд-Чемберлен қулай имкониятдан фойдалана олмади. Робертсон узатган тўпни дарвозага зарб билан тепди. Аммо тўп йўлига Данк тўғоноқ бўлди.

62. Коноллидан хавфли зарба. У қанотдан етказилган тўпни егаллаб олиб, дарвозага тепди. Алиссон ўз ўрнида.

56. Ҳар икки футболчи ўринларидан кўтарилишди ва ўйинни давом эттиришади.

55. Голландиялик ярим ҳимоячи Дави Проппер Мане билан тўқнашиб кетди. "Брайтон" футболчисининг аҳволига ҳавас қилиб бўлмайди.

54. Танаффусдан кейин илк хавли вазиятни "Брайтон" футболчилари юзага келтиришди. Бурчакдан оширилган тўпни Данк бўш қолган дарвозага йўллай олмади.

51. Тўп назоратида тенглик қайд этилмоқда.

49. Ўйин асосан майдон марказидаги курашлар билан ёдда қолмоқда.  

46. Окслейд-Чемберлен учрашувнинг иккинчи бўлимини бошлаб берди.

Жамоалар стадионга чиқиб келишмоқда.

Биринчи бўлим якунланди.

Учрашувнинг биринчи бўлимига 1 дақиқа қўшиб берилди.

45. Мане ўз қанотида фаоллик кўрсатиб ҳужумни Фирмино орқали нариги қанотга кўчирди. Салоҳ тўпни Чемберлен зарба бериши учун мослаб берди. Зарба қайтарилди.

41. "Брайтон" футболчилари навбатдаги бурчак тўпини ишлаб олишди.

39. Устунлик "Брайтон" томонига ўтиб кетди.

37. Энди эса Данк Алиссон билан юзма-юз вазиятда тўпни дарвозага йўллай олмади.

36. Хавли вазият. Проппернинг зарбасини Алиссон қийинчилик билан қайтарди - бурчак зарбаси.

35. Меҳмонлар тақдирга тан беришди гўё...

31. "Брайтон" футболчилари "Ливерпуль"нинг қоясимон ҳимоясини ёриб ўтишга ҳарчанд уринишмасин, бу вазифа имконсизлигича қолмоқда.

27. Мезбонларнинг ҳар иккала қаноти фаол ўйнамоқда.

24. Гооооол! Яна Ван Дейк, яна Александер-Арнолд. Биринчи голдаги эпизод такрорланди. Бу сафар бурчак тўпидан кейин гол юзага келди.

20.  Окслейд-Чемберлен ва Садьо Манедан кетма-кет зарбалар. Бирини ҳимоячилар, бирини австралиялик дарвозабон бартараф этди.

19. Гоооооооооол! Александер-Арнолд жаримадан етказиб берган тўпни ван Дейк боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

17. Чемберленга қарши қўполлик ишлатилди. "Ливерпуль" жарима зарбасига эга бўлди.

16. Ниҳоят, ўйиндаги биринчи кескин вазият: Фирмино томонидан берилган зарбани меҳмонлар дарвозабони қайтариб юборди.

12. Салоҳ жарима майдончасига бостириб кирди, аммо тўпни жамоадошларига етказиб бера олмади.

10. "Брайтон" ҳужуми давомида тўпни эгаллаб олиб, олдинга юриш қилаётган Мане майдон марказида қўполлик билан тўхтатилди.

5. Мазкур ўйиндан олдин мусобақа жадвалида "Ливерпуль"ни таъқиб қилиб келаётган "Манчестер Сити" клуби яна очко йўқотди. Юрген Клопп шогирдлари "Брайтон"ни мағлуб этиш орқали пешқадамликни мустаҳкамлаш имкониятига эгалар.

3. Учрашув аввалида жамоалар ўйинда ташаббусни қўлга олиш учун фаол кураш олиб бормоқдалар.

- Учрашув бошланди. Ўйинни "Брайтон" клуби футболчилари бошлаб беришди.

Учрашув бир дақиқалик сукут билан бошланмоқда.

- Ассалому алайкум, ҳурматли сайтимиз фойдаланувчилари! АПЛ 14-туридан ўрин олган "Ливерпуль"-"Брайтон" учрашувини сиз билан биргаликда кузатиб боришга қарор қилдик. Учрашув мобайнида пайдо бўладиган фикр ва мулоҳазаларингизни биз билан ўртоқлашинг.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика