UZ

АПЛ. “Лидс” иштирокидаги баҳсда яна 7та гол урилди ва бу сафар Бьелса шогирдлари ғалаба қозонди Янгиликлар

АПЛ. “Лидс” иштирокидаги баҳсда яна 7та гол урилди ва бу сафар Бьелса шогирдлари ғалаба қозонди

Чемпионатнинг 2-тури доирасида голларга бой ўтган “Лидс” – “Фулхэм” беллашуви тугади.

Ўйинда мезбонлар 4:3 ҳисобида зафар қозонишди. “Оқлар” сафида Элдер Кошта дублга эришган бўлса, Матеуш Клих пенальтини аниқ амалга оширди ва яна бир аниқ зарбага Патрик Бэмфорд муаллифлик қилди. Меҳмонлардан Александар Митрович дублни расмийлаштириди ва яна бир жавоб тўпи Бобби Рид ҳисобига ёзилди.

Эслатиб ўтамиз, “Лидс” илк турда “Ливерпуль”га 3:4 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Лидс – Фулхэм 4:3 (2:1, 2:2)

 «Элланд Роуд»

Голлар: 1:0 – 5 Элдер Кошта, 1:1 – 34, пенальти Митрович, 2:1 – 41, пенальти Клих, 3:1 – 50 Бэмфорд, 4:1 – 57 Элдер Кошта, 4:2 – 62 Декордова-Рид, 4:3 – 67 Митрович.

Лидс – Мелье, Даллас, Кох, Эйлинг, Купер, Филлипс, Харрисон, Клих, Элдер Кошта, Родриго (Робертс, 46), Бэмфорд (Алиоски, 70).

Фулхэм – Ареоля, Тете, Брайен, Хектор, Одои, Рид (Лемина, 70), Онома (Декордова-Рид, 58), Замбо-Ангисса, Кавалейру, Митрович, Камара (Кебано, 58).

Огоҳлантиришлар: Клих (82), Митрович (88), Тете (90).

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика