

1-2 июнь кунлари 1.197 футболчи ва клуб ходимлари синовлардан ўтди. Фақатгина бир тест натижаси ижобий чиққан.”Тоттенхэм” баёнотига кўра, бу уларнинг клубига тегишли шахс.
Касаллик ҳеч қандай аломатларсиз ўтмоқда. Исми ошкор қилинмаган бемор 1 ҳафталик якка тартибдаги изоляцияга олинади.
Аввалги тўрт босқичда 5079та тест топширилган, шундан коронавирус билан боғлиқ 13 ҳолат аниқланган эди.


