АПЛ тўхтатиладими? Клублар бир қарорга келишди
20 дек 2021 20:49
Янгиликлар
АПЛ тўхтатиладими? Клублар бир қарорга келишди
Душанба куни Англия Премьер-лигаси клублари вакиллари онлайн тарзда учрашишди. Клублар коронавирус билан боғлиқ мавжуд вазиятни муҳокама қилишди - ўтган ҳафтада клубларда инфекциялар авж олгани сабабли бир қатор ўйинлар қолдирилди.
Манбанинг хабарига кўра, клублар учта вариантни муҳокама қилишган: байрам кунларидаги барча учрашувларни кейинроққа қолдириш, бир турни ўтказиб юбориш ҳамда вазият яхшиланмагунча мавсумни бутунлай вақтинча тўхтатиб туриш. Вариантларнинг ҳеч бири кўпчилик клублар томонидан қўллаб-қувватланмади, учинчи вариант эса умуман ҳеч ким томонидан маъқулланмади.
Шу тариқа, Премьер-лига режадагидек давом этадиган бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар