UZ

АПЛ клуби Бэйл билан шартнома имзолашга тайёр Янгиликлар

АПЛ клуби Бэйл билан шартнома имзолашга тайёр

"Реал" ҳужумчиси Гарет Бэйл клубдан кетиши мумкин.

32 ёшли вингерга олдин у ҳаракат қилган Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби қизиқиш билдирмоқда.

"Шпорлар" раҳбарияти Бэйлни қайтаришга тайёр, аммо улар жамоа устози Антонио Контенинг розилигини олишни хоҳлашмоқда. Агар мутахассис трансферга розилик билдирса, битим январда амалга оширилади.

Ўйинчининг "қироллик клуби" билан тузган шартномаси 2021/22 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган. У жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 3та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика