АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди
24 фев 02:55
Янгиликлар
АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди
АПЛ. "Эвертон" — "Манчестер Юнайтед" 0:1
Голлар: 71 - Беньямин Шешко
"Эвертон": 1. Жордан Пикфорд, 6. Жеймс Тарковски, 32. Жеррэд Брэнтуэйт, 5. Майкл Кин, 37. Жеймс Гарнер, 27. Идрисса Гейе, 22. Кирнан Дьюсбери-Холл, 42. Тим Айрогбунам (9. Бету, 79'), 45. Харрисон Армстронг (19. Тайрик Жорж, 73'), 10. Илиман Ндиайе, 11. Тьерно Барри.
Захира: 31. Том Кинг, 2. Нейтан Паттерсон, 16. Виталий Миколенко, 23. Шеймус Коулман, 34. Мерлин Рёль, 7. Дуайт Макнил, 20. Тайлер Диблинг.
"Манчестер Юнайтед": 31. Сенне Ламменс, 2. Диогу Дало, 5. Гарри Магуайр, 23. Люк Шоу, 15. Лени Йоро, 37. Кобби Майну, 18. Каземиро, 8. Бруну Фернандеш, 16. Амад Диалло (30. Беньямин Шешко, 58'), 19. Брайан Мбемо (3. Нуссайр Мазрауи, 78'), 10. Матеус Кунья (26. Эйден Хевен, 90+5').
Захира: 1. Алтай Байиндир, 12. Тирелл Маласиа, 25. Мануэль Угарте, 39. Тайлер Флетчер, 48. Джек Мурхаус, 11. Жошуа Зиркзее.
Огоҳлантиришлар: 77 - Жордан Пикфорд, 83 - Жеймс Тарковски, 84 - Гарри Магуайр, 90+2 - Нуссайр Мазрауи, 90+5 - Бруну Фернандеш
90+6. Ўйин якунланди!
90+3. Қарши ҳужум "Эвертон"дан. Дарвоза томон берилган зарбани Ламменс қайтарди.
90+3. Яна Шешко қарийб бирга-бир вазиятга чиқди, лекин Пикфорд алдаб ўтмоқчи бўлганида адашди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
90. Далот бир ҳимоячини алдаб ўтиб дарвозага зарба берди, яна рекошет.
83. "Эвертон" саккизинчи бурчак зарбасини амалга оширади. МЮ ҳали бирорта ҳам бурчакдан тўп узатмади.
82. Зарба! Киннинг узоқдан йўллаган кучли зарбасини Ламменс аранг қайттариб юборди...
81. Мезбонлар қанотлардан қатор ҳужумлар уюштиряпти, лекин бу самара бермаяпти.
72. Буёғига "Эвертон" қандай жавоб бераркин энди? Кузатамиз.

71. ГОЛ! Шешко ҳисобни очди! Куньянинг ажойиб узатмаси Мбемони олдинга бошлади, у битта ҳимоячини алдаб тўпни қулай вазиятдаги Шешкога узатди, Беньямин эса битта зарба билан гол урди!
70. Тарковскининг ҳаволатиб узатган тўпини Ламменс ишонч билан ушлаб олди.
66. Кунья катта тезликда қарши ҳужумга қочиб кетди, пас беришга келганда йиқилиб тушиб, тўпни йўқотди.
65. Яна бир зарба Гейедан - яна МЮ футболчилари қайтариб юборишмоқда.
64. Дьюсбери-Холлнинг берган зарбаси рекошетга учраб, майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси мезбонлар фойдасига.
63. Гейенинг тепган тўпи МЮ вакилларидан бирига тегиб қайтди.
58. Кэррик ўзгаришларни бошлаб юборди, Мойез ҳали шошмаяпти.
55. Мбемонинг бош билан берган зарбаси ноаниқ бўлди.
53. Дьюсбери-Холл олдинга юриш қилди, аммо тўпни осонликча йўқотди.
51. Хавфли вазият! Мбемо ўзига узатиб берилган тўпни дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ. Ваҳоланки ҳужумчи дарвозага 3-4 метр масофада эди...
46. Мезбонлар тезкор ҳужум билан бошлашди бўлимни. Харрисон Армстронгнинг ерлатиб берган зарбасини Ламменс ушлаб олди.
46. Иккинчи бўлим бошланди!
Учрашувнинг дастлабки бўлими статистикаси:
Тўп назорати - 38% - 62%
Дарвоза томон зарбалар - 2 - 7
Аниқ зарбалар - 1 - 2
Бурчак зарбалари - 1 - 0
Узатмалар аниқлиги - 73% - 83%
45+3. Биринчи бўлим якунланди.
45+1. Амаднинг узатган тўпини Фернандеш дарвоза томон йўллади, аммо ноаниқ бўлди. Бруну бош ҳакамга тўп рекошетга учраганини тушунтирмоқда, лекин унинг фикри инобатга олинмади.
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
43. "Эвертон" бўлим сўнггида қатор вазиятларни яратяпти. Ҳозирча улардан наф чиқмаяпти.
39. Жеймс Гарнер жарима зарбасидан дарвоза томон зарба берди, Ламменс уни ушлаб олди.
36. Мбемонинг ерлатиб берган зарбаси ноаниқ бўлди.
31. Брунунинг жарима зарбасидан узатган тўпини дарвозага аниқ йўллайдиган футболчи топилмади.

28. МЮнинг ҳужуми якунига етмай тугамоқда. Натижада "Эвертон" қарши ҳужумга ўтмоқда, бироқ ҳимоячилар яхши ҳаракат қилиб, тўпни яна марказга қайтариб қўйди.
20. Манчестерликлар чиройли комбинация уюштирмоқда. Брунунинг узатмаси аниқ бўлди, аммо дарвозага якуний зарба йўлланмади.
17. Баҳс асосан майдон марказида кечмоқда. Жамоалар тўпни кўп йўқотмоқда. Тўп назорати бўйича устунлик меҳмонларда – 33% – 67%.
12. Ўйинда хавфли вазиятлар бўлмаётган вақтда қизиқ факт - жамоалар 2025 йилда турли мусобақаларда уч марта тўқнаш келган, натижалар шундай:
22.02.2025 – Эвертон 2:2 МЮ
04.08.2025 – МЮ 2:2 Эвертон
25.11.2025 – МЮ 0:1 Эвертон
9. Далот ўнг қанотдан кучли тарзда тўпни марказга узатди, Пикфорд қайтариб юборди.
8. Каземиро тўпни ҳаволатиб олдинга узатиб берди, бироқ Мбемо етиб боролмади.
4. Дастлабки хавфли вазиятдан МЮдан. Бруно бошлаб берган ҳужумдан сўнг манчестерликларнинг қатор вакиллари дарвозага зарба берди, аммо тўпни мезбон вакилларини қайтаришди.
1. Ўйин бошланди!
- Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни АПЛнинг 27-тури доирасидаги баҳснинг матнли трансляциясида ғойибона кўришдан мамнунмиз!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Фикрлар
Сульшер - 5,
Йорк - 30,
Батт - 79,
Саха - 85,
Бекхэм - 90.
jamodan bittasi bolsa kk lekin ishlari oʻxshamayotganiga xayronman transferlar un yetarlicha mablagʻ zaxirasi bolsa chempionlikga kurashish oʻrniga yevro chlga yolanma berish oʻrinlar un kurashib yurgani xayron qoldiradi myuni raxbarlariga kayif berayabdikuya bu axvolida xam ancha foyda korayabdi lekin muxlislarini ancha kutirib qoyayabdi yirik chempionliklarni kopini korgan muxlislari ancha kutib qoldi kotta sovrinlarni shu ketishda davom etsa keyingi mavsum xamma kubokga xarakatni boshlasa kk xa davay omadinj bersin bizga kuchli jamolar kop juda kop kk qaytayotganga oʻxshayabdi Myu oldingi qudratiga.