UZ

Сўнгги янгиликлар

17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  1 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  9 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  7 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  1 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  16 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  7 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  5 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  13 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1

АПЛ. "Челси"га қарши марказий ўйин олдидан Сульшер иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ) Янгиликлар

АПЛ. "Челси"га қарши марказий ўйин олдидан Сульшер иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ)

АПЛ 26-турининг марказий учрашуви Лондонда бўлиб ўтади.

Челси

Премьер-лига . 26-тур

18/02/2020, 00:00

2
:
0
Тугади

Манчестер Юнайтед

Антони Марсьяль - 45', Харри Магуайр - 66'

Стадион: Stamford Bridge, 40504 томошабин

Бош ҳакам: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
12'  Н'Голо Канте (Мэйсон Маунт)
35'  Виллиан
46'  Андреас Кристенсен (Курт Зума)
48'  Антонио Рюдигер
56'  Курт Зума
59'  Курт Зума
64'  Педро Родригес
68'  Миши Батшуайи (Оливье Жиру)
77'  Оливье Жиру
45'  Антони Марсьяль
45'  Аарон Уан-Биссака
59'  Фред
66'  Харри Магуайр
66'  Бруну Фернандеш
76'  Брэндон Уильямс
79'  Аарон Уан-Биссака
80'  Дэниел Джеймс (Андреас Перейра)
90'  Антони Марсьяль (Одион Игало)
90'  Бруну Фернандеш (Диогу Дало)

"Стэмфорд Бридж"да ўтадиган беллашувда "Челси" жамоаси "Манчестер Юнайтед"ни меҳмон қилади. Ана шу ўйин олдидан "қизил иблислар" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Игало "Челси"га қарши ўйнайдими?

"Ҳеч қачон у душанба куни ўйнашга тайёр деб айтмадим. У тайёргарлик жараёнида иштирок этади ва биз билан бирга боради. Ҳозир унда икки ҳақталик карантин, бу шунчаки эҳтиёткорлик чораси. Кўрамиз, у баҳсда иштирок этадими ёки йўқ.

У билан алоқани ушлаб турибмиз ва унга индивидуал дастур ишлаб чиқдик. У жамоага қўшилиб кетиши ва ўйинчиларга имкон қадар тезроқ кўникиши зарур. У қаттиқ мехнат қилди. У 30 ёшда севимли клубига ўтди ва бунга муносиб бўлди. Умид қиламиз, у бизни ҳайрон қолдиради".


Игалонинг танқидчиларига жавоб

Маркус Рэшфорднинг жароҳати сабаб бизга бошқа форвард керак эди ва ўша паллада бизда Одионни ижарага олиш имкони пайдо бўлди. Биз бундан фойдаландик. У ўтган мавсум Африка миллатлар кубогида энг яхши тўпурар бўлди, у клубга ёрдам бериши мумкин. У профессионал ўйинчи, яхши йигит, у бизга нимадир бера олади.

Мактоминей ва Погбаинг жароҳати ҳақида

"Улар ҳар иккиси "Челси" билан ўйингача сафга қайтади деб ўйламайман. Скотти, Аксель (Туанзебе), Тим (Фсу-Менса) биз билан деярли шуғулланмади. Шу сабаб улар бу ўйинда қатнашишга тайёр эмас. Поль ҳам тайёр эмас".

Қишки танаффуснинг фойдаси ҳақида

"Маркус, Поль ва Скоттсиз ўйнашга тўғри келаяпти ва вазиятни ўнглаш зарур. Бошқа футболчилар ўз имкониятларига эга бўладилар. Улар яхши дам олишди, бу таркибдаги барчанинг фойдасига ишлади.

Футбол сифати ўсмоқда, январь ва декабрь биз учун омадли келмади. Лига раҳбарияти бизга ушбу танаффусни яратиб бергани яхши. "Юнайтед"да ўйинларсиз икки ҳафталик танаффус бўлмаётганди, шундай экан энди йигитлар кучга тўлиб ўйнашлари керак".

"Челси" билан ўйин ҳақида

"Ғалаба улар билан орадаги фарқни 3 очкогача қисқартиришга ёрдам беради, бу бизнинг мақсад. Биз улар билан жорий мавсум икки бор тўқнаш келдик ва ҳар сафар яхши ўйнадик. "Челси"да яхши жамоа бор, улар уйда ҳаракатланишади, лекин биз ғалаба қозонишга уринамиз. Чунки, бу бизга ишонч ва умид беради".



"Бўрилар" билан дуранг Игалонинг трансферига стимул бўлдими?

"Агар ўйин 0:0 ҳисобида якунланса, саволлар туғилиши табиий. Биз жуда яхши жамоаларга қарши ўйнадик, декабрнинг охири ва январда Антони (Марсьяль) ва Мейсон (Гринвуд) жуда кўп ўйин ўтказишди. Бизга учқун етишмади. Одион бизга ҳужумда қўшимча вариантлар беради, бошқачароқ ўйнашга имкон беради. Одион билан шартнома имзолаш юқоридаги натижаларга боғлиқ эмас. "Бўрилар" ҳам учта ўйиндан ҳеч бирида бизга гол ура олишмади, ваҳоланки уларда жуда яхши жамоа бор".


Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>>>> АПЛ

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика