UZ

Сўнгги янгиликлар

06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  2 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  8 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0

АПЛ. "Челси"дан йирик ғалаба ёхуд кейинги тур "аристократлар" учун чемпионлик ўйинига айланди Янгиликлар

АПЛ. "Челси"дан йирик ғалаба ёхуд кейинги тур "аристократлар" учун чемпионлик ўйинига айланди

Теглар :  АПЛЧелси
Англия премьер лигасининг 36-турида "Челси" жамоаси "Мидлсбро" билан тўқнаш келди.


"Стэмфорд Бриж"да кечган ўйинда "Челси" рақибига умуман имкон қолдирмади ва Гьюзан қўриқлаган дарвозани уч маротаба ишғол этишни уддасидан чиқди.

Дастлаб Диего Коста Гьюзанни ранжитди. Кейинчалик эса Аспиликуэтанинг тўп узатмасидан сўнг Маркос Алонсо рақиб дарвозасига иккинчи голни киритди.

Танаффусдан кейин Неманья Матич таблодаги ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Антонио Конте бошчилигидаги "Челси" жамоаси чемпионат якунига уч тур қолганида иккинчи поғонада бораётган "Тоттенхэм"дан 7 очкога узиб кетди ва чемпионлик масаласини кейинги турда ҳал этиш имкониятига эга бўлди.

Кейинги турда "Челси" "Вест Бромвич" жамоасига сафар қилади. Агарда ўша ўйинда "аристократлар" ғалаба нашидасини суришса ёки "Тоттенхэм" очко йўқотса, унда "Челси" муддатидан аввал чемпионлик масаласини ҳал этади.

АПЛ, 36-тур. Турнир жадвали.

Челси – Мидлсбро 3:0

«Стэмфорд Бридж»

Голлар
: 1:0 – 23 Диего Коста, 2:0 – 34 Алонсо, 3:0 – 65 Матич.

Челси
– Куртуа, Давид Луиз (Терри, 84), Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Матич, Мозес, Педро (Чалоба, 81), Фабрегас, Азар (Виллиан, 72), Диего Коста.

Мидлсбро
– Гьюзан, Чемберс, Френд, Фабио, Гибсон, Форшоу (Лидбиттер, 56), Клейтон, Траоре (Бэмфорд, 57), де Рон, Даунинг, Негредо (Жестед, 83).

Огоҳлантириш
: Фабио (60).



* Антонио Конте учун АПЛ муаммога айланмади...

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика