АПЛ. "Арсенал" сўнгги 25 йилдаги энг ёмон натижасини қайд этди

26 июл 2020, 23:17
"Арсенал" Англия чемпионати 2019/20 йилги мавсумини 8-ўринда якунлади.

Бу "тўпчилар" 1994/95 йилги мавсумдан бери қайд этган энг ёмон натижага айланди. Ўшанда Лондон клуби мусобақа якунида 12-поғонани банд қилган эди.

Шундан кейин, 1996 йилда Арсен Венгер клуб бошқарувига келди ва жамоани 2018 йилга қадар бошқарди. Унинг қўл остида "Арсенал" 6-ўриндан пастга тушмади.

Жорий мавсум давомида тўпчиларни 3 нафар мураббий навбати билан бошқарди - Унаи Эмери, Фредрик Юнгберг ва Микель Артета. Якунда лондонликлар 8-поғона билан кифояланишга мажбурлар.

Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" 1 августда Англия кубоги ғолиблиги учун "Челси" билан баҳс юритади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta Sports