АПЛ 5 та футболчи ўзгартириш тизимига қайтиши мумкин

Оқил Абдубарноев
14 мар 2022, 21:06
Премьер-лига яна 5 та алмаштиришни жорий қилиши мумкин.

Июнь ойида бу масала лига клубларининг умумий йиғилишида муҳокама қилинади ва унда беш нафар алмаштириш бўйича овоз бериш ўтказилади.

Бундан ташқари, сешанба куни Премьер-лига клубларининг сардорлари бешта алмаштиришни жорий этиш масаласини муҳокама қилишади.

Шу билан бирга, лигада етакчи бўлмаган клублар бу қарорга қаршилик қилиши мумкин. Уларнинг фикрича, 5 та алмаштириш бой клубларга устунлик беради.

Коронавирус туфайли тўхтатилган чемпионат қайта бошланганидан сўнг 2020 йилда Премьер-лигада бешта ўзгаришга рухсат берилган, бироқ лига 2021/22-мавсумдан яна учта алмаштиришга қайтганди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Daily Mail