UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  0 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  0 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  7 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  8 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  10 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  14 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  13 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  1 18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  30 17:30"Винисиус ҳакамнинг ишини ўта мураккаблаштириб юборди" — Марк Клаттенбург бразилиялик юлдузни танқид қилди  15

АПЛ. 19-тур. "Арсенал" ва "Эвертон" ғалаба қозонди Янгиликлар

АПЛ. 19-тур. "Арсенал" ва "Эвертон" ғалаба қозонди

Англия премьер-лигасининг 19-туридан ўрин олган икки ўйин якунланди.
Тошкент вақти билан соат 18:30да бошланган учрашувларнинг натижаларини мана шу саҳифа орқали кузатиб бориш мумкин бўлди. Саҳифанинг энг тагида ўйинларнинг фотолари бериб борилди.


"Эвертон"нинг асосий посбони Тим Ховард ўтган турда қизил карточка олганди. Бугун унинг ўрнини Роблес эгаллади. Учрашувнинг 9-дақиқасида мезбонлар вакили Шеймус Коулмэн ҳисобни очди - 1:0.

71-дақиқада захирадан майдонга тушган Гастон Рамирес ажойиб зарба билан ҳисобни тенглаштирди - 1:1. Орадан 3 дақиқа ўтгач Лукаку жамоасини яна олдинга олиб чиқди - 2:1. Ўйин мана шу ҳисоб билан якунланди.

Эвертон – Саутгемптон 2:1
29 декабрь, 18.30, «Гудисон Парк»
Голлар: 
1:0 – 9 Коулмэн,  1:1 – 71 Г. Рамирес (Лаллана),  2:1 – 74 Лукаку (Ж.Маккарти).
Эвертон
– Роблес, Коулмэн, Алькарас, Дистен, Бейнс, Ж. Маккарти, Осман (Миральяс, 72), Нейсмит, Баркли, Овьедо (Пиенар, 60), Лукаку.
Саутгемптон –  Дэвис, Чемберс (Клайн, 88), Фонте, Ловрен, Шоу, Уорд-Проуз (Галлахер, 83), Корк (Г. Рамирес, 66), Жей Родригес, С. Дэвис, Лаллана, Ламберт.
Огоҳлантиришлар: Овьедо (51), Корк (62), Ламберт (65), Г. Рамирес (72), Ж. Маккарти (76), Лаллана (89).
 

"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер клубнинг германиялик ярим ҳимоячиси Месут Озил жароҳат олгани ҳақида маълумот берди. Футболчи бугунги ўйин қайдномасига ҳам киритилмади.

Учрашувнинг дастлабки бўлимида томонлар гол ура олишмади.

66-дақиқада Уолкоттнинг жарима зарбасидан сўнг етказиб берилган тўпни Жиру боши билан дарвозага йўллади - 0:1. Учрашув тақдири айнан мана шу гол ҳал қилди.

Ньюкасл – Арсенал 0:1
29 декабрь, 18.30, «Сент-Джеймс Парк»
Гол:
0:1 – 65 Жиру (Уолкотт).
Ньюкасл
– Крул, Дебюши, Уильямсон, Колоччини, Сантон, Тиоте, Анита (Ш. Амеоби, 74), Кабай, Сиссоко (Эдара, 79), Гуффран (Бен Арфа, 62), Реми.
Арсенал – Шченсни, Санья, Мертесакер, Косьельни, Гиббс (Артета, 70), Фламини, Росицки, Уилшер, Уолкотт (Женкинсон, 80), Касорла, Жиру (Бендтнер, 86).


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика