UZ

Сўнгги янгиликлар

18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  0 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  11 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  5 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  2 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  12

Апелляция қўмитаси "Андижон" аъзоси Рубин Хебайга нисбатан қўлланилган жазони енгиллаштирди Янгиликлар

Апелляция қўмитаси "Андижон" аъзоси Рубин Хебайга нисбатан қўлланилган жазони енгиллаштирди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Апелляция қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда кун тартибидан ўрин олган масалалар, хусусан, Тартиб-интизом қўмитасининг 2023 йил 28 мартдаги қарори ҳамда Ҳакамлар қўмитасининг 2023 йил 23 мартдаги қарори устидан "Андижон" футбол клубининг ёзган апелляция шикояти кўриб чиқилди.

2023 йил 11 март куни Суперлиганинг 2-тур доирасида "Сурхон" ва "Андижон" футбол клублари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда "Андижон" футболчиси Рубин Хебайнинг учрашув бош ҳакамини чет тилида ҳақорат қилганлиги оқибатида бош ҳакам томонидан қизил карточка кўрсатилган вазият ва видеоёзувлар мутахассислар томонидан қайта ўрганиб чиқилиб, футболчига нисбатан тайинланган интизом жазо чорасини енгиллаштириш учун асослар мавжудлиги тўғрисида фикр берилди.

Апелляция қўмитаси Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Тартиб-интизом қўмитаси томонидан ишга оид тақдим этилган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, "Андижон" футбол клуби футболчиси Рубин Хебайга нисбатан қўлланилган интизомий жазо чорасини қисман ўзгартириш лозим деган хулосага келди.

Апелляция қўмитаси "Андижон" футбол клубининг футболчиси Рубин Хебайга нисбатан қўлланилган 3 та ўйинга четлаштириш интизом жазосини 2 та ўйинга ўзгартириш ҳамда жарима интизом жазосини ўзгаришсиз қолдириш юзасидан қарор қабул қилди.

Шунингдек, Апелляция қўмитаси "Андижон" футбол клуби томонидан Ҳакамлар қўмитасининг 2023 йил 23 мартдаги қарори устидан берилган шикоят аризасида Ҳакамлар қўмитасининг қарорини ўзгартириш учун етарли асослар мавжуд бўлмаганлиги учун қаноатлантиришни рад этди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика