UZ

Сўнгги янгиликлар

10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  0 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  3 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  0 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  3 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  17 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  6 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  17 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  8 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8

Анзур Исмоилов терма жамоа сафида 100-учрашувини ўтказди Янгиликлар

Анзур Исмоилов терма жамоа сафида 100-учрашувини ўтказди

Хитой билан кечган ўйинда вакилларимиз 1:0 ҳисобида ғолиб бўлишди.

Шуни айтиш лозим, бу ўйин тажрибали ҳимоячи Анзур Исмоилов учун миллий терма жамоадаги 100-учрашув бўлди. Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоасида ҳозирча 100та ва ундан кўп ўйин ўтказган футболчилар сони уч нафарни ташкил этарди. Булар - Тимур Кападзе, Сервер Жепаров ва Игнатий Нестеров.

Анзур Исмоилов терма жамоадаги дебютини 2007 йил 2 июль куни Ироқ терма жамоасига қарши ўтказган. Ўшанда жамоамиз 2:0 ҳисобида зафар қучганди.

Агар йилма йил оладиган бўлсак, Анзур 2007 йил 3та, 2008 йил 9та, 2009 йил 8та, 2010 йил 7та, 2011 йил 8та, 2012 йил 8та, 2013 йил 12та, 2014 йил 7та, 2015 йил 13та, 2016 йил 8та, 2017 йил 5та, 2018 йил 7та ва бу йил ҳисобидан ҳозирча 5та ўйинда майдонга тушди. Эслатиб ўтамиз, бунда расмий ўйинлар билан биргаликда ФИФА кунлари ўтказилган ўртоқлик учрашувлари ҳам ҳисобга олинган.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика