Анзур Исмоилов бугун терма жамоа сафида машғулот ўтказмади
09 окт 2016 17:52
Янгиликлар
Анзур Исмоилов бугун терма жамоа сафида машғулот ўтказмади
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда.
Бугунги машғулотлар ҳам одатга кўра "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтди. Унда "Чанчун Ятаи" клуби ҳимоячиси Анзур Исмоилов кўриниш бергани йўқ. Ҳимоячи Эрон билан ўйинда сариқ карточка олиб Хитойга қарши баҳсда майдонга тушмайдиган бўлди. Шу сабабли бўлса керак Исмоилов бугунги машғулотларда қатнашмади.
Хитой билан ўйинни дисквалификация туфайли ўтказиб юборадиган яна бир футболчи Александр Гейнрих эса машғулотларни четдан кузатиб турди.
Ўхшаш янгиликлар
13:29
Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар) 3
17:48
Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ! 6
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар