"Анжи" футболчилари тест топширишди

Narzulla Saydullayev
14 янв 2014, 15:30
«Анжи»нинг Туркиядаги йиғини икки қисмга бўлиб олинди.
Эрталаб футболчилар жисмоний тайёргарлик, тезлик ва узоқ масофага сакраш борасида тест топширишди. Бу борада энг яхши кўрсаткичларни Никита Бурмистров ва Альберт Гаджибеков қайд этишди.

Куннинг иккинчи ярмида жамоа тренажер зали ва майдонда машғулот ўтказди. Жамоа худди ўтган кундагидек ҳужумчилар ва ҳимоячиларга ажралиб машғулот ўтказди.

Шамоллаб қолган Одил Аҳмедов машғулотларда иштирок этмади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fc-anji.ru